Лукашенко Познернинг қайси луқмасига "маънодор қараш" қилган эди

229
(Янгиланган 19:40 13.08.2020)
Познернинг сўзларига кўра, воқеа 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан учрашуви вақтида рўй берган.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Телебошловчи Владимир Познер 25 йил муқаддам Александр Лукашенко номига ўзи томонидан айтилган ноаниқ жумла ва унга Беларус президентининг муносабати ҳақида ҳикоя қилди.

Тегишли ролик унинг "Познер Online" сайтидаги шахсий колонкасида жойланган.

Познернинг сўзларига кўра, воқеа Борис Березовский томонидан ташкиллаштирилган, 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан учрашуви вақтида рўй берган.

Кечки тановвул вақтида меҳмонларга "самимий меҳмондорчилик" эвазига миннатдорлик рамзи сифатида қадаҳ сўз айтиш таклиф қилинган.

"Ўша вақтда, навбат менга етиб келганида, нима деганимни яхши эслайман: "Онам мени кимнингдир нонини ушатаётганингда, у одам ҳақида ё яхши гапириш, ёки ҳеч нарса айтмаслик керак, дея ўргатганлар. Шу боис, Александр Григорьевич, мен сукут сақлайман". Шу гапни айтдим ва жойимга ўтирдим", - дея ҳикоя қилади у.

Телебошловчининг айтишича, бунга жавобан Лукашенко ҳеч бир сўз айтмасдан "фақат маънодор қараш қилган", Березовский эса ундан фарқли ўлароқ, жуда аччиқланган ва айтилган гапларни юмшатишга уринган.

229

Қашқадарёда ишчилар нимадан норози бўлгани аниқланди

45
(Янгиланган 10:06 23.10.2020)
Бир неча кун олдин можаро уюштирган Uzbekistan GTL компанияси ишчилари аслида узоқ вахта тартиби ҳамда сифатсиз овқатдан норози бўлишган.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Энергетика вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қашқадарё вилояти ҳокими, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Қашқадарё вилоятида жойлашган GTL компанияси ишчилари билан учрашиб уларнинг талабларини тинглашди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering

Эслатиб ўтамиз, 21 октябр куни ушбу компания ишчилари томонидан можаро содир этилган, норозилик белгиси сифатида офисларининг ойналини синдириб, компания мулкига зарар етказишган эди.

Ишчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлишича, улар биринчи навбатда карантин шароитида 40-45 кун объектдан чиқмай ишлаш тартиби ўрнатилганидан норози бўлишган.

Иккинчидан, ишчилар ошхонадаги узун навбат ва овқат сифатидан ҳам норози бўлишган.

Ижтимоий тармоқларда айтиб ўтилган ойлик маошларигтгш ўз вақтида тўлаш муаммоси – ўз тасдиғини топмади. Ишчилар маошлар ўз вақтида тўланаётганини тасдиқлашди.

Ишчилар “ENTER Engineering” компанияси раҳбарияти, вилоят ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдиришди.

 – Бу учрашув туфайли биз илк бор илгари ҳеч кўрмаган лойиҳа ва компания касаба уюшмаси раҳбарлари билан юзма-юз учрашдик, - деб қайд этишди оддий ишчилар.

Учрашув якунида Қашқадарё вилояти ҳокими санитария ва эпидемиология чораларига риоя қилган ҳамда ва ПЦР таҳлилини ўз вақтида топширган - қатъий карантин чораларининг бекор қилиниши маъқулланди.

Шунингдек, корхонада йиғилиб қолган норозиликларни ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркибига ҳокимият ва бошқарувчи компания, энергетика вазирлиги, вазирлиги ва Ўзбекнефтгаз вакиллари киритишга келишиб олинди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering
45
Девушка с книгами

Контракт пулини 4га бўлиб тўлаш мумкин - вазирлик

27
(Янгиланган 09:31 23.10.2020)
Ушбу ўқув йилидан бошлаб тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиш пулини 4 қисмга бўлиб тўлашлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2020-21 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт пулини ўқув йили давомида 4та тенг бўлакка бўлиб тўлаши мумкин. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Контракт пулини тўлаш учун қуйидаги муддатлар белгиланган:

  • камида 25 % - 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача. Ёки ОТМ раҳбарияти томонидан узайтирилган муддатгача;
  • камида 50 % - 1 январгача, 75 фоизи - 1 апрелгача ва 100 фоизи - 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

Хорижий фуқаролар учун тўлов муддати олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан алоҳида белгиланиши  мумкин.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентлар  ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

27