Председатель Межрегионального экологического движения Ока Алан Хасиев

Хасиев Ўзбекистонда чиқинди муаммосини ҳал қилиш шартини айтди

218
(Янгиланган 19:37 13.08.2020)
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янги тизимини яратиш учун реал қадамлар керак, деди "Ока" минтақалараро экологик ҳаракати раиси Алан Хасиев.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда экологик муаммоларга бағишланган йиғилишда, республикада чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимидаги кўплаб муаммоларга тўхталиб, уларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Давлат раҳбари йил охирига қадар аҳолини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинишини 66 фоиздан 90 фоизга етказиш, шу жумладан хусусий бизнесни жалб қилиш орқали, шунингдек, санитария талабларига жавоб бермайдиган 51 та полигонда муаммоларни ҳал этиш, қурилиш чиқиндилари учун 26 та полигон ва уларни қайта ишловчи кластерлар ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берди.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуд ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қилиш учун кўчма лабораториялар билан таъминланади, атроф-муҳит учун катта ва ўрта хавфи бор 240 та йирик саноат корхоналари учун замонавий тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва модернизация қилиш дастури ишлаб чиқилади.

"Ока" минтақалараро экологик ҳаракатининг раиси Алан Хасиев таъкидлашича, Ўзбекистон раҳбарияти экологик муаммолар ва чиқиндиларни бошқариш масалаларига қаратаётган эътиборини фақатгина олқишлаш керак. 

"Ўзбекистон учун, бошқа собиқ совет республикалари сингари, бу мавзу жуда долзарбдир. Деярли 30 йил мобайнида муаммолар тўпланди, уларнинг аксарияти ҳалигача ҳал қилинмади. "Ҳолва сўзини қанчалик кўп гапирманг, оғзингиз ширинроқ бўлиб қолмайди". Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янги тизимини яратиш учун реал қадамлар керак, - деди Хасиев. – Санитар тозаловни 100 фоизгача етказиш - ҳал қилса бўладиган масаладир. Бунга ирода, фуқаролик жамиятининг бирлашиши, барча даражадаги ҳокимиятлар ва бизнесни бирлашиши керак. Бу бир марталик иш эмас - у тизимли ёндашувни талаб қилади ва у йиллар давомида ишлашга мўлжалланган бўлиши керак."

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

Хасиев назвал условия решения мусорной проблемы в Узбекистане
218
Презентация LADA Vesta

Автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

180
(Янгиланган 19:29 21.09.2020)
Ўзбекистонда аҳоли пунктида автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қўйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

“Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш” сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

“Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади”, - дейилган ҳужжат тушунтириш хатида.

Айни вақтда лойиҳа фаол муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчилар томонидан 37 та таклиф киритилди.   

180
Достопримечательности Узбекистана. Чимган

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳа офиси ташкил этилади

105
“Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. “Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бўстонлиқ туманида “Белдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзлари жалб қилинади. Шунга кўра, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарз жалб қилиниши белгиланган.

Қарорга мувофиқ, ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда бу бўйича Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.

ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали босқичма-босқич сотилади.

Истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

105

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

18
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

18