Коронавирусдан вафот этган беморлар белгиланган тартибда дафн этилади - ССВ

© AP Photo / Ebrahim NorooziЛюди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусдан вафот этган беморларни дафт этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Коронавирусдан вафот этган беморнинг дафн маросими қатъий белгиланган тартибда амалга оширилади, интернетда тарқатилаётган турли миш-мишларга ишонманг, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

Биринчидан, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди. Агар бемор шифохонада вафот этса, ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда, ўша ходимга нисбатан чора қўрилади.

Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда бажарилади. Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг юзини яқинларига кўрсатиб , аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда тўла акс этади, — дейди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафт этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов ҳам ушбу вазиятга доир махсус йўриқномалар ҳақида хабар қилган эди. Хусусан, агар маййит тиббий ходимлар томонидан махсус матолар билан ўраб қўйилган бўлса, уларни тиббий хавфсизлик нуқтаи назаридан очиш мумкин эмас. Бунда маййитни қайта ғусл қилиш шарт бўлмайди. Жаноза намози узоғи билан 5-7 дақиқа давом этиши лозим. Жанозада соғлиги заиф, кексалар ва ёш болалар иштирок этмасликлари керак. Қатнашувчилар ижтимоий масофани сақлашлари муҳим, - деган эди кенгаш аъзоси. 

 

Янгиликлар лентаси
0