Uzbekistan Airways 1 сентябргача фақат чартер парвозлар амалга оширади 

© Facebook / Рахмад СобировВ Сети появилось фото нового самолета Шавката Мирзиёева
В Сети появилось фото нового самолета Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳаво йўллари августда эпидемиологик вазият туфайли доимий парвозларни бекор қилиб, 23та чартер парвози амалга оширишини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари 1 сентябрга қадар барча хорижий парвозларни бекор қилди. Ушбу муддатга қадар фақат чартер парвозлар амалга оширилади. 

Хабарда айтилишига кўра, олдин эълон қилинган ва чипталар сотилган хорижий парвозлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият туфайли бекор қилинган. Август ойи учун харид қилинган чипталар нархи йўловчиларга қайтарилади ёки бошқа санага кўчирилади. 

Август ойида давомида Ўзбекистон Ҳаво йўллари бошқа давлатлардан ватандошларни қайтариш учун 23та чартер парвозлар амалга оширади. 17-30 август кунлари компания Москвадан 5та, Қозондан 4та, Санкт-Петербургдан 3та, Новосибирск ва Владивостокдан биттадан, Истанбулдан 2та, Минск, Сеул, Дубай ва Нью Йоркдан биттадан парвозлар амалга оширади.  

 

Янгиликлар лентаси
0