В Узбекистане задержаны члены течения Джихадисты*

Янгийўлда бир гуруҳ "жиҳодчилар" қўлга олинди

526
(Янгиланган 16:38 20.08.2020)
Мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахслар Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган ҳолда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Янгийўл шаҳри ва туманида "Жиҳодчилар" оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати.

"ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда "Жиҳодчилар" оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахслар Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган ҳолда жанговар ҳаракатларда иштирок этган", - дейилади хабарда.

Улар Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда, Суриядаги "Тавҳид ва Жиҳод" катибаси Халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

526
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

Ҳаммаёқ таниш-билиш: Меҳнат кодексида қандай қариндошлар бирга ишлаши таъқиқланган?

56
(Янгиланган 10:51 21.09.2020)
Давлат корҳоналарида ака-ука, ота-она, қуда-анда ва бошқа яқин қариндошлар бир-бирининг қўл остида ишлаши таъқиқланди - Меҳнат кодексидан эслатма.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Давлат корхоналарида яқин қариндошлар бевосида бирга ишлаши таъқиқланади, деб эслатиб қўйди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий Ахборот телеграм канали. 

Хусусан, Ўзбекистон Меҳнат кодексида қўйидаги модда бор:

79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Меҳнат кодекси иловасида қуйидаги ҳолатлар ушбу қоидадан истисоно бўлиши алоҳида айтиб ўтилган: 

1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари, йўл, қурилиш-монтаж ва бошқа ходимлари;
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
5. Соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари, ўқитувчилар, кутубхоначилар;
7. Театр бадиий жамоалари, артистлар, рассомлар ва мусиқачилар;

Батафсил маълмуот билан Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва унинг истисинолар рўйхатида танишишингиз мумкин. 

 

56

Тун давомида энг кўп Наманганда коронавирус билан касалланиш аниқланди

67
Ўтган тун давомида яна 149 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Уларнинг 91 нафари Наманган вилоятидан.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 149 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 798 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари  Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур  туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 435 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 47 932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3422 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

67
Теглар:
Наманган, коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

7
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

7