Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова

Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюради - Захарова

379
(Янгиланган 09:48 21.08.2020)
Март-июл ойларида Ўзбекистонга Россия томонидан коронавирусни диагностика қилиш учун мингдан ортиқ тест тизимлари етказиб берилган.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Роспотребнадзорнинг бир гуруҳ мутахассислари коронавирус пандемиясига қарши курашнинг ташкилий чоралари бўйича маслаҳат бериш учун яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова хабар қилди.

“Роспотребнадзорнинг бир гуруҳ мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасабаларини эпидемияга қарши кураш чораларини ташкил қилиш бўйича маслаҳатлашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Биз ушбу ташриф яқин орада амалга ошади ва биргаликда кўрилган чоралар Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни сифат даражасида яхшилашга хизмат қилади деган умиддамиз”, - деди Захарова брифингда.

Дипломат айтишига қараганда, март-июл ойларида Ўзбекистонга Россия томонидан коронавирусни диагностика қилиш учун мингдан ортиқ тест тизимлари етказиб берилган.

Захарова шунингдек, 16 август куни Ўзбекистонга 38 нафар шифокорлар гуруҳи юборилганини ва Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан видеоконференциялар ўтказилаётганини қайд этди.

379
Железнодорожный вокзал в Хельсинки

Ўзбекистон нега Финландия таълим моделини танлади ва уни қандай ўрганмоқчи

46
(Янгиланган 16:15 26.11.2020)
Фин таълим тизими нимаси билан аҳамиятли? Ўзбекистон уни қандай қилиб татбиқ этишни режалаштирган? Ушбу мавзуда халқаро онлайн мулоқот хулосалари.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Кеча 25 ноябр куни “Финляндиянинг таълим тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистонда кенг жорий этиш” бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи.

Халқаро онлайн учрашувда, Ўзбекистондан: бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, Ташқи ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари мутасаддилари иштирок этишди.

Финландия томонидан эса: Финландиянинг Ўзбекистондаги фавқуллотда ва мухтор элчиси Лиивала Маржа хоним, Ташқи ишлар вазирлиги таълим бўйича элчиси Салл Маряна хоним, Таълим вазирлиги ва Миллий таълим агентлиги мутасаддилари қатнашди.

Халқаро онлайн учрашувда, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда таълим тизимини ислоҳ қилишда Финляндиядек билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маржа Лиивала хоним учрашув ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб, бу каби тадбирлар Финляндия учун улкан ғурур бахш этишини ва ушбу ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини таъкидлади.

— Финляндия таълим соҳаси учун жуда катта маблағ ажратди, — деди у, жумладан. — Бу жараёнда юқори малакали ўқитувчилар муҳим аҳамият касб этди. Ўқитувчилик Финляндия жамиятида нуфузли касблардан бири саналади. Ёшларнинг жуда кўпчилиги ушбу касбни эгаллашга интилади. Таълим тикилган маблағлар мамлакатни ноқулай иқлимига қарамасдан, ночор давлатдан билимга асосланган иқтисодиётга эга, яшаш даражаси юқори бўлган мамлакатлардан бирига айлантирди. Ўзбекистонда ҳам ўсиб келаётган ёш авлод ижобий ўзгаришлар ва чексиз чексиз имкониятларни намойиш қилмоқда.

Шунингдек, Лиивала хоним келажакдаги Финляндия томони таълим тизимини такомиллаштиришда ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга ҳамда тегишли йўналишлар бўйича экспертлар ажратишга тайёрлигини ҳам билдирди.

Финландия таълим тизимини нимаси билан аҳамиятли?

Таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган халқаро тадқиқотларда Финландия таълим тизими ҳар томонлама энг етук деб тан олинган. Фин ўқувчилари ҳам таълим сифати бўйича энг яхши натижаларга эришиб келмоқда.

Финляндиянинг асосий таълим тўғрисидаги қонунида (1998 йил) Финляндия таълимининг учта асосий мақсади белгилаб берилган:

  1. Ўқувчиларга ҳаётда зарур бўлган билим ва кўникмаларни бериш;
  2. Жамиятда ривожланиш ва тенгликни тарғиб қилиш ҳамда;
  3. Бутун мамлакат бўйлаб таълим соҳасида тенгликни таъминлаш.

Мактабларда ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жорий этилган. Барча мактаблар бир хил мавқега эга, болалар қобилиятига кўра турли синф ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ажратиб ўқитилмайди.

Фин мактабларида бошланғич таълим 6 йил давом этади ва 3-синфгача болаларга баҳо қўйилмайди, ўқитувчилар томонидан уйга вазифа деярли берилмайди, 2017 йилдан аксарият мактаблар дарс вақтида «ручкадан воз кечишган» ва дарс жараёнида тўлиқ компьютер ва планшетлардан фойдаланилади.

Ўзбекистон фин тажрибасини қандай ўрганади?

Халқаро учрашувда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда фин таълим тажрибасини татбиқ этиши бўйича қуйидаги ишлар режалаштирилган. 

  1. Йўл харитаси. Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилади.
  2. Онлайн учрашувлар. Финляндиялик мутахассислар билан мунтазам онлайн учрашувлар ва семинарлар ўтказиб келинмоқда.  Хусусан, 18-20 ноябрь кунлари Таълим инспекцияси томонидан Хелсинки университети педагогика фанлари факультети профессори, Таълим сифатини баҳолаш маркази директори жаноб Ристо Хотулайнен билан учрашув ўтказилган эди.
  3. Ишчи гуруҳ. Идоралараро “ишчи гуруҳ” тузилади. Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев бу борада шундай деди: — Финляндия тажрибасини ўрганиш бўйича ўзбек томонининг идоралараро ишчи гуруҳи шакллантирилади ва аниқ вазифалари белгиланди. Ишчи гуруҳ таркибига: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари жалб қилинади.
  4. Экспертлар гуруҳи. 2020 йил декабрь – 2021 йил февраль ойларида фин мутахассислари ва Финляндиядаги фаол ватандошларимиздан иборат эксперт гуруҳини ташкил этилади. Эксперт гуруҳи аъзоларининг Ўзбекистон таълим тизими бошқарув органлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлиги йўлга қўйилади.
  5. Фин экспертларини олиб келиш. Хорижий экспертларни Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш. Финляндия томони билан келишган ҳолда 2 та фин мутахассисларини Ўзбекистонга консультант сифатида доимий фаолиятга жалб қилиш кўзда тутилган.

Учрашув якунида Финляндия таълим тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими бўйича илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш, хусусан Финляндия таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва муваффақиятларини ўрганиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

46
Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

146
(Янгиланган 16:21 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

146

Россия ҳарбий денгизчилари чегарани кесиб ўтган АҚШ кемасини тўхтатишди - видео

0
(Янгиланган 17:02 26.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди. Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан РФ давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

0