Ўзбекистонда коронавирус: 21 август асосий хабарлари

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишРабота ГКБ № 15 им О. М. Филатова
Работа ГКБ № 15 им О. М. Филатова  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 253 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 946 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюради - Захарова

Бир сутка давомида 253 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 946  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 367 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 33 809 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 89 фоизга етди.

Айни пайтда 3 879 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда 44 ёшли Р.А. (эркак), Яшнобод туманида яшаган 74 ёшли О.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 59 ёшли Г.М. (аёл вафот этди.

Ўзбекистонда жами 258 киши пандемия қурбони бўлди.

Боғчалар қай тартибда ишлайди

"COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар" Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, рўйхатга олинди. Ҳужжат COVID-19 инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазиятда, тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг иш фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Вступительные экзамены в Ташкентский филиал МИСиС - Sputnik Ўзбекистон
Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар "МИСиС"дан бошланди

Роспотребнадзор мутахассисларининг ташрифи

Роспотребнадзорнинг бир гуруҳ мутахассислари коронавирус пандемиясига қарши курашнинг ташкилий чоралари бўйича маслаҳат бериш учун яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова хабар қилди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 22,7 миллиондан ошди, 793 минг киши вафот этди, 14,5 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,6 млн), Бразилияда (3,5 млн), Ҳиндистонда (2,9 млн).

Янгиликлар лентаси
0