АрМИ 2020 кундалиги: Ўзбекистон танкчилари Алабино полигонида

319
(Янгиланган 14:10 23.08.2020)
АрМИ – 2020 халқаро ўйинлари бошланишига бир неча кун қолди. Айни дамда жамолара мусобақаларга тайёргарлик кўриш жараёни қизғин кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. АрМИ – 2020 халқаро армия ўйинларига тайёрагарлик қизғин кетмоқда. Айни дамда Ўзбекистон танкчилари жамоаси Москва вилоятидаги Алабино танк полигонига етиб келиб, у ерда танкларда амалйи машғулотларни бошлаб юборишган

"Биз мусобақада иштирок этиш учун бизга берилган танкларни қабул қилиб олдик ва ҳозир ҳарбий техникани ва ва қурол-аслаҳаларни меъёр даражасига келтирамиз", - дейди Ўзбекистон танкчилар жамоаси аъзоси.  

Айни шу дамларда халқаро мусобақанингш Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган қисми ҳам жадал давом этмоқда. "Фориж" тоғ дала ўқув полигонида Тожикистон, Фаластин, Россия Федерацияси, Беларусь ва Вьетнам армиялари ҳарбий тиббиёт жамоалари тўпланган. Улар эстафета баҳсларида иштирокчилар индивидуал маҳорат ва жамоавий таркибда ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Шунингдек, халқаро АрМИ – 2020 ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақаси иштирокчилари - Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон жамоалари беллашувларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бугу жамоалар орасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақанинг ушбу қисми Қўқонда бўлиб ўтади.

319
Цифровой фотоаппарат Зенит-М

ОАВ фуқаро шахсий суратидан қандай ҳолларда рухсатсиз фойдаланиши мумкин?

21
(Янгиланган 12:27 18.09.2020)
Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Фуқаролик кодексига шахсий фотосуратдан рухсатсиз фойдаланишни таъқиқлашга доир янги модда киритилишини - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов изоҳлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фуқаролик кодексининг янги таҳририга фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясига доир модда киритилиши жамиятда фаол муҳокамага сабаб бўлган эди. Айрим ОАВларда ушбу модда давлат хизматчиларини ҳимоя қилишга қаратилган деган фикрлар ҳам айтилди. 

ЎЗбекистон Фуқаролик кодексига киритлаётган янги моддада, умумий қоида тариқасида - ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади, дейилган. 

Ушбу қоидадан истиснолар, яъни розилик талаб этилмайдиган ҳолатлар:

1.Тасвирдан давлат ёки жамият манфаатлари учун фойдаланилганда:

  • жиноятчи ёки бедарак йўқолганларни қидиришда;
  • давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва илм-фан соҳаларининг таниқли вакиллари суратларини жамият учун қизиқарли  ахборот тарқатиш мақсадларида фойдаланганда;
  • давлат хизматчиларини хизмат вазифаларини бажариш жараёнида тасвирга тушириш ва бундай тасвирлардан фойдаланиш ҳоллари киради.

2. Оммавий тадбирларда ва жамоат жойларида ушбу жойлардаги умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида олинган суратларда.

  • Масалан: байрамларни, ресторанлардаги тадбирларни, кўчаларда содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун. 

3. Ушбу фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида. Ушбу мақсадда олинган суратлар учун ҳам рухсат талаб этилмайди. Ушбу суратлардан фуқаронинг ўзи ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. 

Қандай жавобгарлик белгиланган?

Фуқаро суратидан мақсадга номувофиқ фойдаланганда фуқаролик ҳуқуқий характерга эга бўлган жавобгарлик келиб чиқади. Маъмурий ёки жиноий жавбогарлик келиб чиқмайди. Яъни “жабрланган” фуқарол ўз тасвирини фотоаппарат ёки мобил телефондан ўчириб ташлашни, ОАВ ёки рекламадан олиб олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Замон талаби

Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

“Фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш бугунги ахборот коммуникация ривожланган даврда жуда муҳим. Чунки, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, оилавий ва шахсий сирини ошкор этувчи маълумотлар тарқатиш ҳоллари кам эмас. Оқибатда, жамиятда фуқаролар ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда”, - дейди ҳуқуқшунос.

Мадаминов айтишига кўра, Ўзбекистон бу каби қонунлар қабул қилишда биринчилардан эмас. Шунга ўшаш талаблар Европа, Россия ва Қўшни Қозоғистон қонунчилигида ҳам назарда тутилган.

21
Хвост самолета узбекских авиалиний

Самара - Тошкент парвозига чипталар сотиш бошланди

124
(Янгиланган 10:40 18.09.2020)
Айни дамда чоршанба, 23 сентябр куни амалга ошириладиган "Самара - Тошкент" парвозига 352 доллардан авиачипта харид қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways 23 сентябрдан бошлаб Самарадан чартер парвозлари ташкил қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания расмий саҳифаси. 

"Ўзбекистон фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2020-йил 23-сентябр куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилади" - дейилган хабарда. 

Компания расмий саҳифасида келтирилишига кўра, чипта нархи 352 долларни ташкил қилади. Парвозлар жадвали ҳамда чипталар нархи билан батафсил авиакомпания расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар 397 доллардан эркин савдода сотилмоқда. Яқин орада Санкт-Петербургда ҳам чипталар савдоси очилиши кутилмоқда. 

 

124

30 миллиондан ошиб кетди. COVID бўйича жаҳон статистикаси янгиланди

26
(Янгиланган 12:43 18.09.2020)
Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Дунёда пандемия бошланганидан буён аниқланган коронавирус ҳолатлари 30 миллиондан ошиб кетди. Жонса Хопкинс томонидан эълон қилинган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

17 сентябр куни бир суткада дунё бўйича 314 минг киши инфекцияни юқтирган.

Коронавирусга чалиниш ҳолати энг кўп АҚШда аниқланган – 6,6 миллион ҳолат, Ҳиндистонда – 5,2 миллион ва Бразилияда – 4,4 миллион. Россия 17 сентябр ҳолатига кўра 1,08 миллион кўрсаткич билан тўртинчи ўринда келмоқда.

Инфекция оқибатида 945 минг киши вафот этган (қурбонлар сони АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда энг кўп).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 17 сентябр соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 50 мингга яқинлашган.

26