Президент Бухоро аэропортида мажлис ўтказиб Тошкентга жўнаб кетди

401
Шавкат Мирзиёев Бухорода мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитди ва керакли топшириқларни бериб Тошкентга жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Мажлисда Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, пандемия даврида вилоятда хориждан қайтиб келган 8 минг фуқародан 7 минг нафари иш билан таъминлангани қайд этилди. 

Шунингдек, 2020 йилда вилояти бўйича 571та инвестицион ва экспорт лойиҳаларни амалга оширилиш ва бу билан 14 минг иш ўрни яратиш режалаштирилгани ҳам айтиб ўтилди. Йил якуни бўйича экспорт ҳажми 184 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Шу билан бирга Бухоро вилоят марказининг ўзида 700 та қурилиш объекти барпо этилаётгани ҳам эътиборга лойиқ, дейилган хабарда. 

Йиғилишда асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш ҳамда уларни ўз вақтида ва самарали бажариш борасида қўшимча топшириқлар берилди.

Йиғилишдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

401
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

94
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

94

Ўзбекистонда коронавирус: 7та вилоятда янги ҳолатлар

569
(Янгиланган 13:32 25.11.2020)
Ўзбекистонда яна 59 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

25 ноябрь coaт 13:00 га қадар 59 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон (3 нафар), Бухоро (5), Жиззах (5), Қашқадарё (5), Наманган (6), Сирдарё (12), Тошкент (23) вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 302 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 191 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 59,8 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,3 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,6 млн), Ҳиндистонда (9,2 млн), Бразилияда (6,1 млн).

569
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси