Города мира. Доха

Қатар Ўзбекистонга COVID-19га қарши кураш учун молиявий ёрдам берди

248
Қатар ҳукумати коронавирусга қарши кураш мақсадида Ўзбекистонга навбатдаги молиявий ёрдам пулини ўтказиб берди.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Қатар ҳукумати Ўзбекистонга COVID-19га қарши кураш учун молиявий ёрдам берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги. 

"Қатар хайрия ташкилоти орқали Ўзбекистонга 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратишга қарор қилди", - дейилган хабарда.

Махсус комиссиясининг қарорига биноан, ушбу маблағлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистондаги филиали ҳисоб рақамига ўтказилди. Маблағлар коронавирусга қарши фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш доирасида зарур ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозларни сотиб олишда фойдаланишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Қатарнинг "Жасим ва Ҳамад бин Жасим хайрия жамғармаси" COVID-19 га қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз молиявий ёрдамни "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берган эди.

Қатар Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад ал-Хажрнинг қайд этишича, ушбу маблағлар "дўст Ўзбекистонга мамлакат раҳбариятининг аҳолини пандемия хавфидан ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш доирасида тақдим этилади. "Бу Қатар ва Ўзбекистон ушбу мушкул даврда бир-бирини қўллаб-қувватлашга интилишларининг яна бир тасдиғидир", деган эди элчи.

248

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши мумкин

9
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтган.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

ЙҲХББ 16 ёшдан машина ҳайдашга рухсат бериш таклифига муносабат билдирди

Бу жараённинг 2021 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.

“Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», — дея қўшимча қилган депутат.

9
Мавзу бўйича
“Права” олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинди
Россияда ҳайдовчисиз автомобилда имтиҳон топишириш мумкин бўлади
Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

14
(Янгиланган 11:33 29.11.2020)
Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Қонун қабул қилинса, бундай кимсалар 1 йилгача қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф этмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Жиноят кодекси 202-1-модда билан тўлдирилиши кутилмоқда. Унда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Ушбу моддага биноан, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса:

  • БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
  • 240 соатгача жамоат ишлари;
  • 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 6 ойгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилади.

Ўша қилмишлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб тарқатган ҳолда содир этилган бўлса, икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан ёки вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёхуд қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса:

  • БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
  • 360 соатгача жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилмоқда.

Итга нисбатан шафқатсизлик қилган фуқаро жазоланди

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига мувофиқ чора кўрилади. Унга кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — ЭКИҲнинг 1 барваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

14
Теглар:
янги қонун, Бош прокуратура, ҳайвонлар