Транспорт вазирлиги чартер рейслар нега қимматлигини тушинтирди

© Uzbekistan AirportsВ Самарқанд прилетел очередной чартер из Санкт-Петербурга
В Самарқанд прилетел очередной чартер из Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлик репатриация парвозларининг қимматлигини объектив харажатлар, карантин чоралари харажатлари ҳамда хусусий авиакомпаниялар нарх-наволари билан изоҳлади.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги чартер рейсларнинг қимматлигига изоҳ берди. 

Маълумки, айни дамда чатер парвозлари нархлари қуйидагича:

  • Москва - Тошкент - 397 $
  • Истанбул-Тошкент - 353-400 $
  • Дубай-Ташкент - 366 $

Вазирлик хабарига кўра, ушбу ҳолат, биринчи навбатда, репатриация чартер парвозларини ташкил қилишдаги объектив сабабларга боғлиқ. 

Аксарият давлатлар ҳолларда йўловчиларни қабул қилишга тайёр эмас, шу сабабли самолётлар фақат бир томонга йўловчилар билан учади.

Шунингдек, самолётлар ижара пули, парвозлар масофаси ва нечта давлатлар ҳаво кенглиги ҳудудидан учиб ўтиши, аэронавигацион хизматлар, аэропорт ер усти хизматлари ва йиғимлари.

Ундан ташқари йўловчиларни аэропорт ҳудудидан меҳмонхонага етказиб қўйиш, карантин қоидаларига риоя этилиш назорати, тиббий ва санитария хизмат харажатлари, ПЗР тестлари ва бошқа харажатлар. 

Иккинчидан, айни дамда чартер парвозлар 20 дан ортиқ хусусий компаниялар томонидан амалга оширилмоқда: Atlanta Air, Asia Lux, Golden Valley, Anzur Travel, Real Avia Business, Don Avia Trans, Jalolkuduk avia trans, Otpusk.uz ва бошқалар. 

Транспорт вазирлиги туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер рейсларининг чипта нархларини шакллантириш ва белгилаш жараёнларида иштирок этмайди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0