Пичоқланиб оғир аҳволда ётган ўсмирнинг онаси президентга мурожаат қилди

© Феруза Турдиева / FacebookСардор Камилов и его мать Феруза Турдиева
Сардор Камилов и его мать Феруза Турдиева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Феруза Турдиева, биринчи навбатда ўғлининг тузалиб кетишини ва шу билан бирга жиноятчилар муносиб жазоланишини ҳамда келажакда ана шундай жиноятлар олди олинишини истайди.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Тошкентда ўсмирлар “разборкаси”да пичоқланган боланинг онаси президентга мурожаат қилди.

Сардор Камиловнинг онаси Феруза Турдиева 24 август куни Facebookдаги ўз саҳифасига жойлаштирган видеода ўғлининг оғир аҳволидан зорланиб, президентдан ўсмирлар орасида содир этилаётган жиноятларга эътибор қаратишни, керак бўлса ЖКнинг таалуқли моддасига ўзгартириш киритишни сўраган.

© Феруза Турдиева / FacebookСардор Камилов
Пичоқланиб оғир аҳволда ётган ўсмирнинг онаси президентга мурожаат қилди - Sputnik Ўзбекистон
Сардор Камилов

Хусусан Феруза Турдиева Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 104 моддасининг 1-бўлимини қайта кўриб чиқиш, вояга етмаганлар томонидан оғир жиноятлар содир этишининг олдини олишга эътибор беришни сўраган.  

“Мана бу менинг ўғлим, 11 август куни бўлиб ўтган ўсмирлар “разборкасида” унга икки маротаба пичоқ урилган.

Ушбу қонунни қайта кўриб чиқишда сизнинг аралашувингизни ўтиниб сўрайман. Чунки ҳозирги кунда қонун топталиши ҳар қадамда содир бўлмоқда. Агар ҳозир буни олди олинмаса - мамлакатда террорчи ва рецидивистлар катта бўлади. Ёш, вояга етмаган болалар соғлом ақлда бўла туриб ўта шафқатсиз жиноятлар содир этмоқда. Бу жиноят ўзини ҳимоя қилиш учун содир этилмади. Бу шунчаки жиноят. Унга орқасидан келиб пичоқ урилди. Буни ҳатто эркакча иш деб ҳам бўлмайди.

Менинг 17 ёшли ўғлим Камилов Сардор оғир аҳволда. Унинг битта бўйраги олиб ташланган. Мен буни унга ҳали қандай айтишни ҳам билмаяпман. Биз қачонгача бундай жиноятларга чидаб юрамиз?”, - деб ўз мурожаатини тугатган Феруза Турдиева.

Маҳаллий ОАВларда хабар берилишига кўра, воқеа бундай бўлган. Сардор Камилов 11 август куни эрталаб ўзига таниш бўлган қиз билан "Миллий Боғ”да югураётган вақтида нотаниш ёш йигит қиз болани ҳақорат қилади бунинг оқибатида у йигит ва Сардор орасида низо келиб чиқади. Сардор унга кечкурун учрашиб гаплашиб олишни таклиф қилади. Кечқурунги “разборка” вақтида Сардорга бошқа йигит орқа томондан келиб пичоқ уради.

Феруза Турдиева ҳозир биринчи навбатда ўғлининг тузалиб кетишини истайди. Шу билан бирга ёш жиноятчилар муносиб жазоланишини ҳамда келажакда бундай жиноятларни олди олинишини истайди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3-4 йил ичида Ўзбекистонда ўсмирлар орасида пичоқлашиш ҳолатлари бир неча бор содир бўлди. Уларнинг бир нечаси ОАВда кенг ёритилди. Ундан ташқари ижтимоий тармоқларда ушбу мавзудаги хабарлар тез-тез пайдо бўлиб турибди. 

Янгиликлар лентаси
0