Министр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов

ССВ раҳбари Шадманов ҳудудий раҳбарларни бамайлихотир бўлмасликка чақирди

153
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов айрим вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бошлиқларини кунлик ишлар билан овора бўлиб, эскича ишлаш тизимидан қутулмаётганини айтиб, юқоридан топшириқ тушишини кутиб, "менда касал кам", деб бамайлихотир бўлмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Cоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов тиббиёт тизими ходимлари билан коронавирус пандемияси давридаги вазият, инфекцияни олдини олиш борасида бирламчи тиббий-санитария муассасаларида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик марказлари масъуллари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, кўп тармокли марказий поликлиника мудирлари, оилавий поликлиника ва қишлок врачлик пунктлари мудирлари қатнашди.

Вилоятларда бугунги кунда коронавирус инфекцияси ва пневмония билан даволанаётган умумий беморлар сони, касаллик кечиши динамикаси, мобиль поликлиникалар ва бригадалар сони, автотранспорт, алоқа воситалари билан таъминланганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати, мавсумий касалликларни олдини олиш борасида олиб борилаётган вакцинация ишлари ҳолати каби қатор масалалар таҳлил қилинди.

Шу кунга қадар коронавирусга чалинган беморларга амбулатор ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича вазирликнинг 20 дан зиёд буйруқлари, кўрсатма хатлари ва амбулатор шароитда даволаш бўйича протокол қабул қилинди.

Тиббий олий ўқув юртлари томонидан тиббиёт ходимлари учун онлайн тарзда 18 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилди. Мобил бригада ва "COVID-19" поликлиника" ходимлари ойлик маошига кунлик 6 фоизлик устамалар белгиланди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари кечаю кундуз фаолият юритиш тизимига ўтказилиб, поликлиникаларда call-марказлар ташкил қилинди, қўшимча равишда мобил ва стационар телефонлар билан таъминланиб, 7,3 миллионга яқин хонадон “онлайн патронаж” билан қамраб олинди.

Шунингдек, поликлиникаларда мобил бригадалар ташкил қилиниб, касалликнинг енгил ва аломатсиз шакллари ва гумон қилинганларни уйда даволаш учун 161 мингдан зиёд дори воситалари жамланмаси — "COVID-box" бепул етказиб берилди.

Видеоселекторда айни пайтда соҳадаги мавжуд муаммолар ҳам таҳлил қилинди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов айрим вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бошлиқларини кунлик ишлар билан овора бўлиб, эскича ишлаш тизимидан қутулмаётганини айтиб, юқоридан топшириқ тушишини кутиб, “менда касал кам”, “менда касалланганлар ҳолати стабил”, деб бамайлихотир бўлмасликка чақирди.

Ҳудудлардан тақдим этилаётган ҳисоботлардаги номутаносибликлар, аҳоли мурожаатларини, хусусан, баъзи ҳолатларда "онлайн патронаж" хизматларига келиб тушган чақирувларни кўпайтириб қайд этиш ҳоллари учраб тургани юзасидан мутасаддиларга огоҳлантиришлар берилди. Шифохоналарда беморнинг амбулатор картаси каби керакли ҳужжатларни юритиш оқсаётгани ҳолда кераксиз ҳужжатбозликлар кўпайиб кетгани, бир маълумот бир неча ҳужжатда қайд этилаётгани кескин танқид қилинди.

Шунингдек, амбулатор-поликлиника хизматларини самарали ташкил этиш ҳақида сўзлар экан:

"Амбулатор-поликлиника хизмати бўйича бош мутахассис, кўп тармоқли поликлиникалар мудирлари, бош ҳашира ҳамда тиббиёт институтлари профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиб, шароити энг оғир қишлоқ врачлик пунктларини бориб кўриш, фаолиятини ўрганиш, муаммолар ечимини ўша жойнинг ўзида маҳаллий хокимликлар кўмагида ҳал қилишимиз лозим, шундагина фаолиятимиз самараси халқимиз баҳосида намоён бўлади", — дея таъкидлади вазир Алишер Шадманов.

153
Мать с младенцем

Ўзбекистонда чақалоқ савдоси авж олишининг 3та асосий сабаби санаб ўтилди

75
Уч йиллик ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган. Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган ушбу мажлисда республикада чақалоқ савдосининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Хусусан, Норбоеванинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган бўлса, уларнинг 89%и 1 ёшгача бўлган болалардир.

Мажлисда оналар нима сабабдан ушбу мудҳиш жиноятга қўл уришлари сабаблари ҳам айтиб ўтилди.

2027-2020 йиллардаги ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган.

Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

75
Гули Мурадова с мужем

Британиялик лорднинг рафиқаси Гули Мурадова сиёсий карьерани бошлаш ҳақида ўйламоқда

406
(Янгиланган 15:09 05.12.2020)
Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Британиялик лорд Муҳаммад Илтаф Шейхнинг рафиқаси, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Гули Мурадова сиёсий карьерага қадам қўйиш ниятидалигини маълум қилди.

У бу ҳақда яқинда тожикистонлик Даун синдромига чалинган болалар учун Эзгу ирода элчиси мақомини олганидан сўнг, Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

"Катта сиёсатга қадам қўйиш режам бор. Буни инкор этмайман, аммо ҳаммасини вақт кўрсатади. Лорд жаноблари менга ҳамиша сиёсатда аёллар кўп бўлиши керак, деб такрорлайдилар. У киши аёллар ҳукуматда, раҳбар лавозимларида кўпроқ кўришни, гендер тенглик бўлишини истайдилар", - деди Гули Мурадова, "сиёсатчи бўлиш ниятингизга лорд қандай муносабатда", деган саволга жавобан.

Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

406

Шойгунинг қизи Россия триатлон федерацияси президенти этиб сайланди

75
Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қизи — Ксения Шойгу — Россия Триатлон федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллади, бу ҳақда терма жамоа мутахассиси Мария Шорей РИА Новостига маълум қилган.

Федерация раҳбарлигига сайловлар шанба куни ҳисобот-сайлов анжуманида бўлиб ўтган.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Петр Иванов Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланган.

Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган.

75