Ўзбекистонда коронавирус: 26 август асосий хабарлари

© REUTERS / DADO RUVICПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 300 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 964 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Министр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов  - Sputnik Ўзбекистон
ССВ раҳбари Шадманов ҳудудий раҳбарларни бамайлихотир бўлмасликка чақирди

Бир сутка давомида 300 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 964 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 419 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 36 402 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 91 фоизга етди.

Айни пайтда 3 271 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), Самарқанд шаҳрида яшаган 38 ёшли Х.Қ. (эркак) ҳамда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 58 ёшли Эрон Ислом Республикаси фуқароси Б.С. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 291 киши пандемия қурбони бўлди.

Чартер қимматлиги

Айни дамда чатер парвозлари нархлари қуйидагича: Москва - Тошкент - 397 $, Истанбул-Тошкент - 353-400 $, Дубай-Ташкент - 366 $. Транспорт вазирлиги чартер рейсларнинг қимматлигига изоҳ берди. 

Вазирлик хабарига кўра, биринчи навбатда, репатриация чартер парвозларини ташкил қилишдаги объектив сабабларга боғлиқ. 

Аксарият давлатлар ҳолларда йўловчиларни қабул қилишга тайёр эмас, шу сабабли самолётлар фақат бир томонга йўловчилар билан учади.

Шунингдек, самолётлар ижара пули, парвозлар масофаси ва нечта давлатлар ҳаво кенглиги ҳудудидан учиб ўтиши, аэронавигацион хизматлар, аэропорт ер усти хизматлари ва йиғимлари.

Врач с пациентом в отделении реанимации и интенсивной терапии  - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик шифокор Ўзбекистонда беморлар қандай даволанаётганини айтиб берди

Ундан ташқари йўловчиларни аэропорт ҳудудидан меҳмонхонага етказиб қўйиш, карантин қоидаларига риоя этилиш назорати, тиббий ва санитария хизмат харажатлари, ПЗР тестлари ва бошқа харажатлар.

Россия ва Хитой шифокорлари ёрдами

Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат тиббий гуруҳ Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислардан иборат делегация гуруҳларга бўлиниб, турли ҳудудларда: Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморларни даволашда Ўзбекистон шифокорлар билан ҳамкорликда фаол иш олиб боришмоқда.

Самарқанд шаҳридаги коронавирусга чалинган ва гумон қилинган 98 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказишди ҳамда уларнинг касаллик варақаларини ўрганган ҳолда даволаш жараёнига тегишли қўшимчалар киритишди.

Шунингдек, Хитойнинг “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” компанияси ҳамда Цзянси анъанавий хитой табобати университетининг 10 нафар шифокор ва мутахассисларидан иборат гуруҳ Ўзбекистонга келган.

Сотрудник лаборатории подписывает тест на COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 25 август асосий хабарлари

Хитойлик шифокорлар гуруҳи Тошкент шаҳрида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида беморларни даволаш ишларида иштирок этмоқда.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказидаги Махсус штабда хитойлик мутахассислар билан биргаликда барча ҳудудлардаги ҳолати оғир беморларни даволаш юзасидан телемедицина орқали консилиум ўтказилди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 24,1 миллиондан ошди, 820 минг киши вафот этди, 15,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,8 млн), Бразилияда (3,7 млн), Ҳиндистонда (3,2 млн).

Янгиликлар лентаси
0