Российский врач-реаниматолог Михаил Замятин

Россиялик реаниматолог: Ўзбекистон COVID-19 пандемиясига тайёрлиги билан ҳайратлантирди

1274
(Янгиланган 00:00 28.08.2020)
Ўзбекистонга COVID-19 эпидемияси олдини олишда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорлар делегацияси раҳбари ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ва ўзбек ҳамкасблар билан кўпинча қандай масалаларни муҳокама этаётгани, қандай қийинчиликларга дуч келишгани ҳақида гапирди

— Россия делегациясининг республикага миссияси ҳақида гапирсангиз. Қайси регионларда бўлишга улгурдингиз ёки боришни режалаштирмоқдасиз?

— Москва, Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Татаристондан бир гуруҳ бўлиб - 40 кишига яқин мутахассислар ташриф буюрганмиз. Ташрифимизнинг эртаси куниёқ гуруҳларга тақсимландик ва Ўзбекистон регионлари бўйлаб йўл олдик. Ҳозирда Урганч, Тошкент, Самарқанд, Термиз ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб боряпмиз.

Ҳар бир гуруҳда зарур мутахассисга эга шифокорлар бор: анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, пульмонолог, кардиолог, педиатр, жарроҳ. Тошкентда Зангиота туманида, эпидемиология ИТИ ва вирусология ИТИда жойлашдик, ҳозирда гуруҳ Шошилинч тез тиббий ёрдам марказида фаолият юритмоқда. Бизга ёрдам сўраб мурожаат қилган беморлар мавжуд бўлган исталган муассасага борамиз. Гуруҳимиздаги шифокорларнинг барчаси бир неча ойлар давомида қизил зонада ишлаш тажрибасига эга. Ўзбекистонда ҳам бевосита қизил зонада, бемор ётган жойнинг ўзида, ординаторлик хонасида, шифокорлар билан биргаликда иш олиб бораяпмиз ва соғлиқни сақлаш тизими дуч келаётган мураккаб масалаларга ечим топмоқдамиз.

Асосий вақтимиз беморлар ётган стационарларда кечмоқда. Ёрдам бераяпмиз, маслаҳатлашувлар ўтказаяпмиз, шифокорлар дуч келишаётган энг мураккаб ҳолатларни муҳокама қилиб, тажриба алмашаяпмиз. Мутахассисларимиз кунига 500га яқин беморларни кўздан кечиришмоқда – гап энг оғир ҳолатлар ҳақида боряпти. Даволаш ишлари протокол асосида бажарилмоқда. Аммо саволлар туғдираётган индивидуал ҳолатлар ҳам бор. Шундай вазиятларда Россия хизматидан врачлар бу масалага жалб этилмоқда.

— Ҳамкасбларингизнинг коронавирусга қарши фаолиятини қандай баҳолайсиз? Бирор қизиқ методика ва ишланмалар борми?

— Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган улкан ишлар бизда ҳақиқатда катта таассурот қолдирди. Тошкент вилоятининг Зангиота туманида икки минг ўринли катта шифохона қурилган - бу эпидемиологик хавфсизлик ва ёрдам талабларига жавоб берадиган замонавий бино. Буларнинг ҳаммаси икки ойдан қисқароқ бўлган вақт ичида амалга оширилган ва бу таҳсинга сазовордир. Ҳозирда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда, ҳажмлар оширилмоқда. Бу Ўзбекистонда инфекция тарқалиши хавфи ва ўлим даражасини сезиларли пасайтирган муҳим лойиҳадир.

Агар муаммолар ҳақида тўхталадиган бўлсак, улар ушбу вируснинг мутлақо янгилиги билан, ҳеч ким бунга қадар унга дуч келмагани билан изоҳланади. Шу боис турли мутахассисликка эга ва ҳатто юқумли касалликларни даволашдан анча йироқ бўлган йўналишдаги шифокорларни ҳам жалб этишга тўғри келмоқда. Муаммонинг биргаликдаги ечими Россия учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам бирдек фойдали бўлади.

— Сизнинг фикрингизча, республикадаги ҳолат нимани ҳисобига барқарорлашди?

— Инфекцион касаллик тарқалганда қарши эпидемиологик тадбирларни ўтказиш бўйича қарорларнинг қанчалик тезликда қабул қилиниши муҳим рол ўйнайди: карантин жорий этиш, ниқоб ва қўлқоплар тақиш, одамларнинг ҳаракатланишига доир чекловлар ва улар орасидаги мулоқотнинг қисқартириш, жамоат жойлари ва спорт объектларини ёпиш. Бу авж олишни сезиларли пасайтирди.

Иккинчи, муҳим омиллардан бири – тез тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш ва замонавий ускуналарга эга тақсимлаш марказ ҳамда касалхоналарнинг очилишидир. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги, худди Россиядаги вазирлик сингари касалликни даволаш бўйича қатор методик қўлланмаларни ишлаб чиққан, республиканинг етакчи ва олд мутахассисларини жалб қилган, жаҳон тажрибасини кузатиб келган. Буларнинг барчаси ўз маҳсулини берди, албатта.

— Ўзбекистонлик ҳамкасбларингиз кўпроқ қандай саволлар билан мурожаат қилишди? Бўлинмаларни бориб кўрганларингиздан сўнг, қандай тавсияларни беришга улгурдингиз?

— Бундай беморларни даволаш бутун дунёда ишлаб чиқилган протокол асосида олиб борилади. У стационарга олиб келинганда маълум турдаги текширувларни ўз ичига олади. Шунингдек, даволаш методлари сифатида стандарт ёндашувлар танланади: улар вирусга қарши, патогенетик, микробларга қарши ва антикоагулянт даволаш, симптоматик даволашларни ўз ичига олади. Ўзбекистонда шифокорлар фойдаланаётган ўша протоколда тиббий ёрдамнинг барча тури мужассам. Аммо бу позицияларни бадаришда маълум деталлар мавжуд, чунки қайсидир беморда бир вақтнинг ўзида бошқа касалликлар бўлиши, шу боис беморларнинг барчаси касалхоналарга турли ҳолатларда олиб келиниши мумкин.

Бу сингари нюанслар жиддий таҳлилни, интизомий ёндашув ва турли мутахассисликка эга шифокорлар иштирокини талаб қилади.

Гап бу ерда биз ҳамкасбларимизга улар билмаган нарсалар ҳақида гапирганимиз ҳақида бормаяпти, биз шунчаки тажриба алмашдик ва барча муҳим йўналишлар: дейлик, кўрсатмалар, патогенетик даволаш, гормонал ва микробларга қарши препаратларни қачон ва қандай ишлатиш, бу босқичларнинг ҳар бирида қайси анализларни биз муҳим ҳисоблашимиз сингари масалаларни муҳокама қилиб, мунозаралар ўтказдик.

Умид қиламизки, Россия инфекцион госпиталларининг тажрибаси бу ерда қўл келади ва даволаш сифатларини янада яхшилашга хизмат қилади.

— Кўплаб давлатларда ИВЛ аппаратларига талаб ошгани кузатилмоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу ускуналар импортини оширди ва ҳатто ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Аммо COVID-19га чалинган беморлар ўпкаларида сунъий вентиляциясини ўтказиш самарадорлиги бўйича турли қарашлар мавжуд. Сизнинг бу борада позициянгиз қандай ва ушбу масалада маслаҳатлашувлар ўтказиляптими?

— Мунозаралар ва муҳокамаларнинг энг муҳим йўналишларидан бири — респиратор терапиядан фойдаланишдир. Стационарга олиб келинаётган беморларнинг аксарияти, нафас олиш тизимида бузилишлар рўй берган, ҳаво ва кислород етишмовчилиги кузатилаётган ва улар тиббий ёрдам учун мурожаат қилишга мажбур бўлган беморлар. Албатта, бундай ҳолат даволаш учун анча кечиккан ҳисобланади, аммо барибир стационардаги беморларнинг аксарияти респиратор қўллаб-қувватловнинг турли усулларига муҳтож бўлишади. Кислород вентиляциясининг энг оддий усули бурун катеторлари орқали амалга оширилади. Инфекцияни юқтирган беморларнинг 80%и касалхоналарга енгил ва ўрта формадаги касаллик билан келиб тушишлари сабабли, улар айнан шу турдаги даволашга муҳтож бўлишади. Бу муваффақиятли амалга ошириладиган даволаш бўлиб, бунда шу гуруҳдаги беморларнинг барчаси соғайиб кетадилар.

Беморларнинг тахминан 20%и учун бундай даволаш етарли бўлмайди. Уларга респиратор даволашнинг бошқа усуллари зарур бўлади. Шундай ҳолатларда, Ўзбекистондаги шифокорлар, бутун жаҳондаги сингари, нафасни қўллаб-қувватлашнинг ноинвазив, агрессивлиги пастроқ бўлган усулларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Шундай усуллардан бири CPAP-терапия бўлади, бунда бемор ўзи нафас олади, аппарат эса кислород билан тўйинган илиқ аралашмани нафас олишига ёрдам беради.

Биз бўлган стационарларда жуда яхши натижаларга эришилганига гувоҳ бўлдик. Ҳақиқатда, реанимацияда ишлаётган шифокорлар бу усулни яхши билишади ва фойдаланишади. Бундай даволаш усули беморларнинг яна 15%ига агрессив режимлардан холи бўлишга, улар ҳаётини қутқариб, сақлаб қолишга ёрдам бермоқда.

Афсуски, беморларнинг бир қисмида касаллик агрессив формада кечади ва бир неча кун давомида ўпканинг деярли бутун қисми зарарланади. Беморни интубация қилиш учун ўпканинг сунъий вентиляциядан фойдаланиш тўғри келади (нафас олиш йўллари ўтувчанлигини ошириш учун трохеяга махсус трубканинг киритилиши - таҳр.) ва инвазив сунъий вентиляция амалга оширилади. Даволашнинг бу усули кўпинча ўлим билан якунланиши ҳақида гапирганда, беморлар аввал бошдан оғир аҳволда бўлишлари ва бу усулсиз омон қолмасликларини тушуниш керак. Уларнинг ўпкалари шу даражада лат еганки, беморлар ўзлари мустақил нафас ололмайдилар. Шунинг учун бу улар ҳаётини сақлаб қолишга бўлган яна бир уриниш ҳисобланади. Биз 10 бемордан беш нафарини қутқариб қололсак - бу жуда катта ютуқ. Бундай ўпкани сунъий вентиляциясиз бу гуруҳда тирик қолганлар умуман бўлмас эди.

Ҳа, ушбу методнинг ўзи ва беморнинг ИВЛ аппаратига ўтказилиши касаллик оғир тус олганини англатади. Бундай ҳолатларда ўлим кўрсаткичлари ҳақида эмас, қутқарилган ҳаётлар ҳақида гапириш ўринли бўларди. Ҳеч ким беморни шунчаки ИВЛга ўтказмайди. Бу борада Ўзбекистон шифокорлари билан позициямиз бир. Улар ўпкани инвазив вентиляция қилиш усулидан камдан-кам ҳолатларда фойдаланадилар ва кўпроқ бошқа турдаги даволаш усулларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Бундай ёндашув муваффақияти статистикада ўз тасдиғини топади. Бу ерда барча замонавий методлар жорий этилган ва биз борган ҳар битта стационарда мавжудлигига гувоҳ бўлдик, шу учун ҳам мамлакатдаги даволашнинг умумий натижалари жуда яхши.

— Коронавирусни гидроксихлорохин билан даволашга муносабатингиз?

— Ушбу препарат нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам қўлланилади. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларининг энг сўнгги, еттинчи таҳрирдаги нашрида ҳам у мавжуд. Гидроксихлорохинга нисбатан муносабат мунозарали, бу менимча, индивидуал ва оммавий шароитда қўлланилишда препарат таъсирида кўплаб жуда катта фарқлар борлиги билан боғлиқ. Гидроксихлорохин - бу препарат беморни инфекциядан ҳимоя қилмайди, лекин бу касаллик оғир асоратларини камайтириши мумкин.  Биринчи аломатлар пайтида, енгил шаклларда, касалликнинг оғир шаклларини ривожланишига йўл қўймаслик учун, шифокорлар ҳанузгача ундан фойдаланишни тавсия қилишади.

Албатта, тавсиялар доимо ўзгариб турган. Ўзбекистонда тавсияларнинг 6 та нашри мавжуд деб айтмоқдамиз, ҳозир еттинчиси тайёрланмоқда. Россияда ҳам тавсиялар сони тахминан шунча. Шундай қилиб, бутун дунёда, барча жамоат ташкилотлари, янги тадқиқотлар пайдо бўлиши билан ойда бир марта ўз қўлланмаларини қайта кўриб чиқадилар. Гидроксихлорохинга келсак, унинг ўз салбий таъсирлари бор:  у юрак мушагига салбий таъсир қилади ва беморда маълум бир патология мавжуд бўлса, у аритмоген таъсир ёки блокировкани келтириб чиқариши ва бу ўз навбатида ўлимга олиб келиши мумкин. Шу учун, оммавий таққослашда, ундан юзага келадиган ўлим даражаси бошқа даволаш усулларига қараганда анча юқори бўлди.

Российский врач-реаниматолог Михаил Замятин
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Российский врач-реаниматолог Михаил Замятин

Шуни ҳисобга олган ҳолда, бемор электрокардиограммаси мунтазам равишда текширилиб, юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларга ўз вақтида баҳо берилиб, уларнинг олди олинадиган ҳолатдагина ушбу препаратни қабул қилишга рухсат этилиши мумкин. Ундан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатлар бор, унга амал қилиш керак. Одамлар препаратни  харид қилиб, мустақил равишда қабул қилишни бошлаганларида, шунда оғир асоратлар вужудга келганини кўрмоқдамиз. Бу фақатгина гидроксихлорохинга тегишли эмас. Агар шифокорлар ЭКГ мониторингини таъминлай олсалар, унда ушбу препарат қатор беморлар учун фойдали бўлиши мумкин. У ишлатилиб келинмоқда ва ҳозирча муомаладан тўлиқ чиқарилмаган. Оғир ҳолатларда, бемор жонлантириш бўлимига тушганида, бу препарат қўлланилмайди.

—Айтганча, ўз-ўзини даволаш ҳақида, бу кўриниб турибдики, кўплаб давлатлар учун актуал муаммо. Бунинг асосий хавфи нимада? Шифокорга бориш шартми ёки уй шароитида ҳам даволанишнинг имкони борми?

— Ҳақиқатда, асосий хавф – бу бемор аптекада топа олган дориларнинг мустақил қабул қилиши. Ҳозир одамлар янада ўқимишли бўлиб кетган: улар махсус адабиётни ўқишади, интернетдаги мақолалардан фойдаланишади, шундан сўнг қўлланма сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларини олишадида, мустақил равишда даволанишга ҳаракат қиладилар. Аммо бу материалларнинг барчаси стационарлар учун мўлжалланган, даволашнинг бутун бошли жараёни эса шифокор томонидан доимий кузатувни кўзда тутади. У ерда турли даволаш схемалари мавжуд бўлиб, мутахассис улар орасидан муайян бемор учун энг оптимал вариантини танлаб олади.

Уй шароитида эса, қўрқиб қолган вақтларида, одамлар ҳақиқатда қўлига илинганини харид қилишга ўтишади. Натижада, иккита альтернатив схема ўрнига бирданига иккитаси ҳам, ёки баъзи ҳолатларда уч-тўртта препаратлар бир вақтнинг ўзида қабул қилинади, бемор стационарга келган вақтида эса госпитализация сабабини аниқлаштиришда қийинчилик туғилади - бу бир гуруҳ препарат - гормонлар, антибиотиклар, антикоагулянтлар, антиагрегантларнинг назоратсиз қабул қилиниши оқибатларидир ва буларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида организмга катта дозаларда келиб тушади. Аксарият ҳолатларда бундай даволанишлар соғликка жиддий путур етказади. Кўпинча беморлардаги асоратлар нафақат бевосита касаллик туфайли, балки дориларнинг назоратсиз қабул қилиниши туфайли ҳам юзага келади.

— Касалликнинг енгил формасида қандай препаратлар ёки муолажаларни қўллаш мумкин?

— Касалликнинг ҳар қандай шаклида биринчи навбатда шифокорни чақиртириш керак. Ушбу касаллик шу қадар кўп нозик жиҳатларга эга, хилма-хиллиги туфайли барча учун универсал даволаш рецепти мавжуд эмас. Ҳозирча, биргина "Фавипиравир" препарати самарадорлиги исботланди,уни барча вирусга қарши препаратлар сингари, касалликнинг биринчи аломатларида қабул қилиш мумкин. "Ремдесивир"дан фойдаланишнинг ижобий натижалари бор. Ўзбекистонда ушбу препаратларнинг иккаласи ҳам бор ва биз препаратни қабул қилишнинг ижобий тажрибасини биламиз, аммо уларни касалликнинг 10-20 кунида эмас, балки биринчи белгилар пайдо бўлганда қабул қилиш керак.

Специфик даволаш мана шу икки препарат билан кечади, қолган барчаси - оддий иситмани туширувчи, балғам ҳайдовчи дорилар, кўп сув ичиш ва витаминлар қабули. Бу умумий тавсиялар. Гормонал препаратларни қабул қилиш жуда хавфли. Бу айниқса, илк 7-8 кунларда агар шундай қилинса, энг нотўғри ва негатив қарорлардан бири бўлади. Сабаби, бу вақтда иммунитет шаклланади, соғлом организм вирусга тўғри жавоб беради, у билан курашади. Гормонал препаратлар иммунитетни блоклайди, ва беморлар енгил формадан ўртача оғир ҳолатга ўтиб, уларнинг даволаниш муддати анча чўзилади.

1274

Ўзбекистонда коронавирус: 22 сентябрь асосий хабарлари

258
Сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 461 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 49 067 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 176 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 442 киши пандемия қурбони бўлди.

Мигрантларга имтиёз

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилади.

Бу вақт оралиғида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Абу-Даби-Тошкент

БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Airbus-320-214  ҳаво кемаларида  парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида амалга оширилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 31,3 миллиондан ошди, 965 минг киши вафот этди, 21,5 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,9 млн), Ҳиндистонда (5,6 млн), Бразилияда (4,6 млн).

258
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Национальная валюта Узбекистана — сум

“Бюджетчилар”га айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

216
Бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

Қарорга кўра:

- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;

- ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

216

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

313
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

313