"41-размер кроссовка": ДБҚ блогер Илья Варламов видеоси бўйича муносабат билдирди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишXIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов. Дискуссионная программа
XIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов. Дискуссионная программа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик блогер Илья Варламов Ўзбекистон чегарасида дуч келган муаммо ҳақида гапирган видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россиялик блогер Илья Варламов 25 август куни ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеоинтервьюсида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш чоғида чегара ўтказиш пунктларидаги фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини тегишли назорат тартиб-таомилларидан ўтказилишига доир шахсий фикрларини билдириб ўтган.

Ушбу маласа юзасидан Давлаб божхона қўмитаси баёнот берди.

"Ўрганишлар натижасида, блогер Варламов Илья Александрович сўнгги 5 йилда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари орқали умуман ҳаракатланмаганлиги, фақатгина 2020 йил 9 февраль куни тонги соат 05:10 да Россия Федерациясидан тўғридан тўғри Самарқанд аэропортига учиб келганлиги ва 10 февраль куни мазкур вилоятдаги “Жартепа” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетганлиги маълум бўлди.

“Жартепа” чегара божхона постида ҳам ушбу шахс соддалаштирилган тартибда ва тезкорлик билан божхона назоратидан ўтказилган.

“Самарқанд халқаро аэропорти” ва “Жартепа” чегара божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар билан ушбу шахс ўртасида ҳеч қандай тушунмовчиликлар келиб чиқмаган", - дейилган қўмита маълумотида.

Бугунги кунда, барча чегара божхона постлари замонавий сканер қурилмалари билан таъминланган бўлиб, фуқаролар томонидан олиб ўтилаётган қўл юклари ва багажлар тезкорлик билан ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари доирасида божхона назоратидан ўтказилмоқда.

Шунингдек, юртимизга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар учун чегара божхона постларида алоҳида йўлаклар ҳам ташкил этилган.

 

Янгиликлар лентаси
0