Смартфон. Архивное фото

Эксперт смартфонларнинг қандай экранлари инсон учун зарарли эканлигини айтиб берди

271
Аксарият замонавий смартфонларда органик светодиодлар - OLED технологияси қўлланилган экранлар ишлатилади.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Аксарият замонавий смартфонларда органик светодиодлар - OLED технологияси қўлланилган экранлар ишлатилади. Кўп тадқиқотлар натижаларига кўра, OLED экранларининг ёрқинлигини созлашнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли одамларнинг тахминан ўн фоизида улардан фойдаланиш пайтида бош оғриғи бошланади, чарчоқ ва кўзлар қуруқлашиши пайдо бўлади, деди “Прайм” агентлигига НАФИ “Рақамли фуқаро”(“Цифровой гражданин”-таҳр.) платформаси эксперти Владимир Гриценко.

"Аслида OLED экранларининг ёрқинлиги доим юз фоизга тенг бўлади, фойдаланувчи уни туширганда эса (бу кўпинча импульс-кенглик модуляцияси ёрдамида амалга оширилади), экран ёруғликнинг маълум даражасига мос маълум частотада милтиллай бошлайди. Ёрқинлиги қанча паст бўлса, экраннинг пулсацияси шунча кўпроқ намоён бўлади ва кўзлар шунча кўп чарчаши мумкин. Экраннинг милтиллаши одамнинг кўзига кўринмайди, аммо уни бошқа смартфон камерасини телефон экранига қаратганда кўриш мумкин", - дея изоҳ беради мутахассис.

Агар кўзларингиз OLED экранидан чарчаётганини сезсангиз, уни максимал даражага яқин ёрқинликда ишлатишга уриниб кўришингиз мумкин - милтиллаш камроқ бўлади, лекин хона шароитида ёруғлиги ҳаддан ташқари кўп бўлиши мумкин.

271
Цифровой фотоаппарат Зенит-М

ОАВ фуқаро шахсий суратидан қандай ҳолларда рухсатсиз фойдаланиши мумкин?

13
(Янгиланган 12:15 18.09.2020)
Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим. Шу сабабли ҳам Фуқаролик кодексига ўзгартириш киритилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Фуқаролик кодексининг янги таҳририга кўра, қандай ҳолларда шахсий фотосуратларидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фуқаролик кодексининг янги таҳририга фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясига доир модда киритилиши жамиятда фаол муҳокамага бўлган эди. Айрим ОАВларда ушбу модда давлат хизматчиларини ҳимоя қилишга қаратилган деган фикрлар ҳам айтилди. 

Тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш ҳамда истиснолар

Янги Фуқаролик кодексида, умумий қоида тариқасида - ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

Истиснолар, яъни розилик талаб этилмайдиган ҳолатлар:

1.Тасвирдан давлат ёки жамият манфаатлари учун фойдаланилганда:

  • жиноятчи ёки бедарак йўқолганларни қидиришда;
  • давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва илм-фан соҳаларининг таниқли вакиллари суратларини жамият учун қизиқарли  ахборот тарқатиш мақсадларида фойдаланганда;
  • давлат хизматчиларини хизмат вазифаларини бажариш жараёнида тасвирга тушириш ва бундай тасвирлардан фойдаланиш ҳоллари киради.

2. Оммавий тадбирларда ва жамоат жойларида ушбу жойлардаги умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида олинган суратларда.

  • Масалан: байрамларни, ресторанлардаги тадбирларни, кўчаларда содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун. 

3. Ушбу фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида. Ушбу мақсадда олинган суратлар учун ҳам рухсат талаб этилмайди. Ушбу суратлардан фуқаронинг ўзи ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. 

Қандай жавобгарлик белгиланган?

Фуқаро суратидан мақсадга номувофиқ фойдаланганда фуқаролик ҳуқуқий характерга эга бўлган жавобгарлик келиб чиқади. Маъмурий ёки жиноий жавбогарлик келиб чиқмайди. Яъни “жабрланган” фуқарол ўз тасвирини фотоаппарат ёки мобил телефондан ўчириб ташлашни, ОАВ ёки рекламадан олиб олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Замон талаби

Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

“Фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш бугунги ахборот коммуникация ривожланган даврда жуда муҳим. Чунки, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, оилавий ва шахсий сирини ошкор этувчи маълумотлар тарқатиш ҳоллари кам эмас. Оқибатда, жамиятда фуқаролар ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда”, - дейди ҳуқуқшунос.

Мадаминов айтишига кўра, Ўзбекистон бу каби қонунлар қабул қилишда биринчилардан эмас. Шунга ўшаш талаблар Европа, Россия ва Қўшни Қозоғистон қонунчилигида ҳам назарда тутилган.

13
Хвост самолета узбекских авиалиний

Самара - Тошкент парвозига чипталар сотиш бошланди

110
(Янгиланган 10:40 18.09.2020)
Айни дамда чоршанба, 23 сентябр куни амалга ошириладиган "Самара - Тошкент" парвозига 352 доллардан авиачипта харид қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways 23 сентябрдан бошлаб Самарадан чартер парвозлари ташкил қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания расмий саҳифаси. 

"Ўзбекистон фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2020-йил 23-сентябр куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилади" - дейилган хабарда. 

Компания расмий саҳифасида келтирилишига кўра, чипта нархи 352 долларни ташкил қилади. Парвозлар жадвали ҳамда чипталар нархи билан батафсил авиакомпания расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар 397 доллардан эркин савдода сотилмоқда. Яқин орада Санкт-Петербургда ҳам чипталар савдоси очилиши кутилмоқда. 

 

110