Инсон илк бор ОИВни иммунитет ёрдамида енгди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишМедицинский работник производит экспресс-анализ крови
Медицинский работник производит экспресс-анализ крови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ОИВ устидан дунёда қайд этилган учинчи ғалаба бўлди. Биринчи ва иккинчи ҳолатларда кучли тиббий муолажалар қўлланилган эди.

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Олимлар ОИВ инфекциясини ҳалос бўлишнинг ноёб ҳолати ҳақида хабар беришди, деб ёзади "Взгляд" газетаси.

Массачусетс технология институтининг Рагон институти ва Гарвард тадқиқотчиларининг фикрига кўра, 1992 йилда ОИВ ташҳиси қўйилган аёл, эҳтимол ҳеч қандай даволанишсиз инфекцияни енгишга муваффақ бўлди. Шифокорлар таъкидлашига кўра, 66 ёшли Лорин Уилленберг вирусни ўз иммунитети билан бостиришнинг ноёб қобилиятига эга, унинг организми инфекцияга қарши табиий йўл билан курашади.

Беморнинг ўзи, у ҳеч қачон вирусдан даволанмаганлигини таъкидлайди. Нашр маълумотларига кўра, шифокорлар уни йигирма йилдан зиёд вақт давомида кузатиб келишмоқда ва сўнгги стандарт синовлар натижалари Уилленберг танасида ОИВ инфексиясининг ҳеч қандай излари аниқламаган.

Как беречь себя от СПИДа - Sputnik Ўзбекистон
ОИТС - замон вабоси

Илғор технологияларнинг бири ёрдамида бемор қонининг 1,5 миллиард ҳужайралари таҳлил қилинганида вируснинг майда зарралари аниқланди. Бироқ, шифокорларнинг фикрига кўра, беморнинг иммун тизими уларни кўпайиш қобилиятини йўқ қилган.

Айни пайтда дунёда ОИВ-инфекциясидан даволашнинг икки ҳолати тасдиқланган. Булар америкалик Тимоти Рэй Браун ва "Лондонлик бемор" Адам Кастильехо; қон саратонини даволаш учун уларга суяк илиги ўтказилган эди.

Июл ойида Sputnik радиоси бразилиялик олимлар ОИВ-инфекциясидан ҳалос бўлганликнинг эҳтимолий учинчи ҳолатини эълон қилишганини хабар қилди. 36 ёшли эркак беморга агрессив деб номланадиган даволаш усули қўлланилган. Унга антиретровирус дори воситалари, шунингдек, никотинамид (В3 витамини) берилди, у эса юқтирилган ҳужайраларни латент вирусни уйғотишга мажбурлайди ва уни иммунитет учун заиф қилиб қўяди.

Янгиликлар лентаси
0