ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари иммунитетни пасайтириши мумкин. Бу ҳақда парҳезшунос ва дерматокосметолог Ирина Лизун Sputnik радиосига берган интервьюсида айтиб берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, инсон иммунитетининг асосий душманларидан бири - шакар ва трансёғлардир.
"Шакарни керагидан ортиқ истеъмоли микрофлорани ўзгартириши мумкин, ахир у организмнинг иммун реакцияларини боғлаб туради. Трансёғлар, масалан, маҳсулотларни битта ёғда бир неча марта қовурганда, ўсимлик ёғлари ҳайвон ёғига ўҳшаш бир нарсага айланганида пайдо бўлади. Масалан, маргарин сариёғга ўхшайди. Трансёғлар ярим тайёр маҳсулотларда кўп, улар иммунитет функциясига салбий таъсир қилади", - дея изоҳ берди шифокор.
Бундан ташқари, таъм кучайтиргичлар, таъм ва ранг берувчилар иммунитет тизими учун фойдасиздир.
"Озиқ-овқат маҳсулотидаги ранг берувчининг ўзи салбий таъсир кўрсатолмайди. Аммо одам овқатни доим ранг берувчилар, таъм берувчилар билан истеъмол қилса, уларнинг умумий таъсири салбий бўлиши мумкин", - деб огоҳлантирди диетолог.
Шунингдек, ёғлар ва углеводларга бой бир ҳилда таомлар ҳам иммунитет учун хавфлидир.
"Энг катта минус - бу бўш калорияли озиқ-овқат. Биз одатий табиий овқатларни, турли хил кўринишда истеъмол қилсак, ўз-ўзидан биз иммунитет тизимимиз учун зарур бўлган витаминлар, микроэлементлар, антиоксидантлар, моддаларнинг барча турларини оламиз. Агар одамнинг кунлик таомномасида фақат картошка, макарон, гўшт ва бодринг бўлса, автоматик равишда витаминлар, микроэлементлар ва антиоксидантлар етишмаслиги вужудга келади. Ҳудди шу ҳолат фастфудда ҳам рўй беради. Ҳар қандай етишмовчилик иммунитет тизими учун таҳликали бўлади", - деди Лизун.
Хулоса тариқасида, диетолог таомномадан фастфуд ва ярим тайёр маҳсулотларни чиқариб ташлашга чақирди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизмати келаси душанба, 8 мартдан бошлаб маҳаллий SCAT авиакомпанияси самолётлари “Актау-Урганч” йўналишида ҳафтасига икки маротаба парвозларни йўлга қўйишини маълум қилди.
Рейслар душанба ва чоршанба кунлари Боинг-737 самолётларида амалга оширилади.
Шу билан бирга, парвозлар барча санитария-эпидемиология талабларини ҳисобга олган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилишини таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Транспорт вазири – “Uzbekistan airways” АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамкулов билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.
Унда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар қилди "Дунё" АА.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Анна Поповага кўкрак нишонини топширди. Тадбир сешанба куни Москвада бўлиб ўтди.
Анна Попова юксак мукофот учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.
COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Роспотребнадзор Ўзбекистонга инфекцияни аниқловчи 140 мингта тест тўпламини тақдим этди, бу ССВ маълумотларига кўра, вирусни ўз вақтида аниқлаш ва тарқалишини олдини олишга имкон берди.
Шунингдек, Россиянинг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун республикага юборилганди.
Бундан ташқари, ушбу ташкилот “СПИД инфосвязь” ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.