"Қалбга яқин давлат": МГИМО ректори мукофот ва Ўзбекистонга илк ташрифи ҳақида

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРектор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом "Дружбы" Узбекистана
Ректор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом Дружбы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МГИМО ректори Анатолий Торкуновга Москвада "Дўстлик" орденини тошпириш маросими бўлиб ўтди. Россия олийгоҳи раҳбарига мукофотни Ўзбекистон президенти номидан мамлакатнинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов топширди.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik, Лев Рыжков. Москвада МГИМОда ушбу олийгоҳ ректори Анатолий Торкуновга "Дўстлик" орденини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

РФ Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети) раҳбари Анатолий Торкунов 26 август куни 70 ёшни қарши олди. Бироқ президент Шавкат Мирзиёевдан мукофот – бу юбилей сабабчисига кўрсатилган эътибор белгисигина эмас. МГИМО ректори туфайли 2019 йилнинг декабрида Россиянинг энг обрўли олий таълим муассасасаларидан бири Ўзбекистон абитуриентларига ўз эшикларини очган эди.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРектор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом "Дружбы" Узбекистана
Қалбга яқин давлат: МГИМО ректори мукофот ва Ўзбекистонга илк ташрифи ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ректор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом "Дружбы" Узбекистана

"МГИМО ҳақли равишда нафақат Россия, балки халқаро олий таълим масканлари орасида етакчи ўринни эгаллаган, у ҳар йили Россиянинг энг яхши 10та ОТМлари рўйхатидан жой эгаллайди, дунёнинг етакчи университетлари орасида ҳам муносиб ўринни эгаллаган, - деди тақдирлаш маросими давомида Ўзбекистон Республикасининг РФдаги элчиси Ботиржон Асадов. - МГИМО битирувчилари Ўзбекистонда юқори лавозимларни эгаллайдилар, элчилар, вазирлар ўринбосарлари, кўзга кўринган жамоат арбоблари, муваффақиятли ишбилармонларга айланмоқдалар. Уларнинг ёрқин карьераси - профессор-ўқитувчилар таркибининг профессионаллигидан далолатдир".

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРектор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом "Дружбы" Узбекистана
Қалбга яқин давлат: МГИМО ректори мукофот ва Ўзбекистонга илк ташрифи ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ректор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом "Дружбы" Узбекистана

Дипломатга кўра, таълим соҳасидаги ҳамкорлик давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнайди.

"Ўзбекистон мен учун - Марказий Осиёдаги олис мамлакат эмас, — дейди Анатолий Торкунов. — Бу қалбимизга жуда яқин бўлган, биз у билан ўн йилликлар мобайнида боғланиб келган давлатдир. Мен илк бор Ўзбекистонга 1971 йилда бир гуруҳ талабалар билан борганман. Ўшанда бутун республика бўйлаб айланганмиз, ва айтишим жоизки, ёшлик хотиралари орасида бу энг ёрқинидир. Ўшанда ажойиб тарих ва маданиятга эга бу мамлакат бизни ҳайратга солган. Ўшанда бизни кутиб олган ўзбек дўстларимизнинг самимиятини қалбимиз билан ҳис этган эдик".

Ректорнинг айтишича, МГИМОда кўплаб ўзбекистонликлар таҳсил олишган, улар муваффақиятли карьера қилгач ҳеч қачон олийгоҳни эсдан чиқармаганлар.

Ректор МГИМО Анатолий Торкунов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев МГИМО ректорини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади

"Таъкидлашни истардимки, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар, таълим соҳасидаги алоқалар сингари Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган позиция ва йўналиш туфайли фаол тарзда ривожлана бошлади, - дея таъкидлади Анатолий Торкунов. - У кишидан бизнинг университетимизга яхши муносабатда бўлгани ва мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барқарор ва юқорига қараб ривожланишини таъминлаш учун жуда кўп ишларни амалга ошираётганидан самимий миннатдормиз".

МГИМОнинг биринчи хорижий филиалини қисқа вақт ичида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматларининг шунга тайёрлиги туфайли очиш мумкин бўлди, дейди ишонч билан МГИМО Одинцово филиали раҳбари Елена Козловская. Аёл МГИМОнинг Тошкентдаги ваколатхонасини ташкил қилишда ташкилий масалаларни ҳал этган.

Открытие филиала МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги филиал элитар олийгоҳ бўлади – МГИМО ректори

"Биз дуч келган энг асосий муаммо - бу коронавирус пандемияси вақтида реал ҳолатнинг кескин ўзгарганлиги бўлди, - дея тан олади Елена Козловская. — Битта давлат доирасида ечимни топиш осонроқ бўлса, биз бу ерда масофавий ўқишга ўтиш орқали янада қийин тўсиқларга дуч келдик. Натижада, Ўзбекистонга боришлари назарда тутилган ўқитувчилар Москвада туриб талабаларга маърузаларни онлайн тарзда ўқидилар".

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРектор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом "Дружбы" Узбекистана
Қалбга яқин давлат: МГИМО ректори мукофот ва Ўзбекистонга илк ташрифи ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ректор МГИМО Анатолий Торкунов награжден орденом "Дружбы" Узбекистана

Ҳозир ўтган йил ўқишга кирган талабалар иккинчи босқичга ўтдилар, ваколатхона раҳбарияти эса абитуриентлар қабули бўйича янги қарорни имзоламоқда. 2020-йилда МГИМО Тошкент филиали иккита бакалаврлик дастурини ташкил қилган: "Халқаро ҳуқуқ" ва "Бизнес-информатика". Шунингдек, тўртта магистрлик, шу жумладан лингвистика ва менежмент бўйича ҳам ўқиш олиб борилади.

Филиал МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МГИМО филиали расман очилди

МГИМО филиалини ташкил қилиш бўйича битим 2018 йилнинг октябрида Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи давомида имзоланган. Ўзбекистонда янги олийгоҳ очилиш маросими эса 2019 йилнинг декабрида бўлиб ўтди.

Анатолий Торкунов 1950 йилнинг 26 августида таваллуд топган. МГИМОни тамомлаган, унинг ҳамкурслари орасида, шу жумладан РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бўлган. МГИМОни тамомлагач, Анатолий Васильевич КХДРда дипломатик хизматни ўтаган. 1972 йилда аспирантурага кирган, 1974-йилда - ўзи таҳсил олган олийгоҳ ректори ёрдамчиси этиб тайинланган. 1983 йилдан 1986 йилга қадар Торкунов АҚШда дипломат сифатида фаолият юритган — аввалига элчихонанинг иккинчи, сўнгра эса биринчи котиби вазифасида ишлаган. 1992 йилдан МГИМО ректори лавозимини эгаллаб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0