Синоптиклар Ўзбекистонда куз қандай бошланишини айтишди

1020
Ўзгидромет хизмати хабарига кўра, умуман олганда бу йил мамлакатда ёз унчалик иссиқ кечмаган - ўртача ҳарорат меъёрий қийматларга яқин бўлган

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Ўзгидромет хизмати Ўзбекистонда куз қандай бошланиши ҳақида маълум қилди.

Баъзида кузатилган жазирама кунларга қарамай, июль ойи ўтган 2019 ва 2018 йил июлларига қараганда бироз салқин келган. Ўтган бу йиллар метеорологик кузатувлар даврида энг иссиқ йил бўлгани қайд этилган ва Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ йиллар бешталигига кирган.

Одатда ёз даврида республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик камдан-кам кузатилади. Бу йил ҳам деярли шундай бўлди. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида маҳаллий қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғирлар кўпроқ ёғди.

Август ойининг охирига келиб эса Ўзбекистонда ёз фасли учун умуман хос бўлмаган жараёнлар кузатилди.

26 августда республика бўйича ҳарорат кескин пасайиб, момақалдироқли ёмғирлар ёғиб ўтди. Об-ҳавонинг бундай ўзгариши айниқса Ўзбекистоннинг марказий туманларида авж олди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кучли ва давомли бўлди. Тошкентда шу куни 1 мм ойлик нормада ёққан ёғинлар миқдори 17 мм ни ташкил қилди.

Бу жуда камдан-кам кузатиладиган ҳодиса бўлса ҳам, бироқ метеорологик кузатувлар тарихида ягона эмас. 1954 йилда Тошкентда июлда 41 мм, 1969 йил июлида эса 39 мм ёмғир ёққан.

Сентябрь - кузнинг биринчи ойи. Ўзбекистонда сентябрда, айниқса унинг биринчи ярмида одатда об-ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади. Қисқа муддатли ёмғирлар фақат айрим кунларда кўпроқ тоғли ва тоғолди ҳудудларда кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи 32-37 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради.

Бугун ва эртага Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди.

31 августда Волгабўйи ҳудудидан нисбатан нам ва салқин ҳаво оқими кириши натижасида об-ҳаво ўзгаради. Республика бўйича булутлиликнинг ортиши, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 1-2 даражага пасаяди ва 28-33 даража атрофида бўлади, бу меъёрдан сал паст ҳароратдир.

Сентябрнинг илк кунлари об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 30-31 август ва 1-2 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

1020

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

639
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

639
Мужчина в наручниках

Самарқандда 15 нафар "Хизб ут-Тахрир" аъзолари қўлга олинди

344
(Янгиланган 09:46 19.09.2020)
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Самарқандда "Хизб ут-Тахрир" террорчилик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

"Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Хизб ут-Тахрир” диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди", - дейилади хабарда.

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда, деб қўшимча қилинган хабарда.

Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан "Хизб ут-Тахрир" диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.

344

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

477
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

477