COVID-19: барча ҳудудларда 90 фоиздан зиёд беморлар шифо топди

223
Фарғона вилоятида тузалиш бўйича энг юқори кўрсатгич қайд этилган. У ерда беморларнинг 99 фоизи шифо топган.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касаллаганларнинг умумий сони 41 303 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўтган тун давомида яна 143 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Янги касалланганларнинг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, яна 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда яна 2 нафари Наманган вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 84 ёшли И.А. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 47 ёшли Б.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шу пайтга қадар мамлакатда 38359 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. Тузалиш бўйича энг юқори кўрсатгич Фарғона вилоятида (99 фоиз). Қолган ҳудудларда ҳам 90 фоиздан зиёд беморлар шифо топган.

Ҳозирда мамлакатда 2633 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.

223
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1160)
Вакцина против новой коронавирусной инфекции

Роспотребнадзор турли хил вакциналар ютуқ ва камчиликларини санаб ўтди

67
(Янгиланган 13:23 24.09.2020)
Вакциналарнинг қандай турлари бор? Улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? COVID-19 га қарши яратилган биринчи вакцина "Спутник V" қандай технология асосида яратилган?

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Бугунги кунда дунё олимлари COVID-19га қарши яратаётган вакциналар 5та асосий турга бўлинади. Вакцина ишлаб чиқариш технологик платформалар турига қараб уларнинг ҳар бирининг ўзига хос бўлган ютуқ ва камчиликлари бор. РИА Новости хабарига асосан. 

  • Синтетик вакциналар
  • Вирусга ўхшаш вакциналар
  • РНК ва ДНК-вакциналар
  • Вектор вакциналари
  • Заифлаштирилган тирик ва инактив вакциналар

Вакциналарнинг аксарияти синтетик вакциналар бўлиб, улар ўзининг “технологик хавфсизлиги” билан ажралиб туради. Уларни ишлаб чиқариш жараёнида тирик вирусдан фойдаланилмайди. Вакцина таркибида фақат вирусга хос бўлган оқсиллардан иборат бўлади. Лекин бундай вакцина тўлақонли иммунитет ҳосил қилиши учун уни бир неча бор киритиш керак бўлади.

Вирусга ўхшаш моддалардан ташкил топган вакциналар фақатгина вирус оқсилидан иборат бўлади, лекин уларни оммавий равишда ишлаб чиқариш – технологик жиҳатдан жуда қийин бўлиб, катта молиявий харажатлар талаб қилади.

ДНК ва РНК вакциналарни ишлаб чиқариш – назарий жиҳатдан энг осон вакцина яратиш услуби ҳисобланади. Лекин бугунги кунда генетик моддани ҳужайра ичига етказиб бериш технологияси етарли яхши ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли амалда бирорта ҳам нуклеин кислотаси асосида ишлаб чиқарилган вакцина қўлланилмайди.  

Бугунги кунда кўплаб вакциналар вектор услубида ишлаб чиқарилади. Бунда вирусни вектор геномига одамда касаллик уйғотмайдиган бошқа вирус оқсили киритилади. Бундай вакциналарни қўллашда инсон организмидаги антитаначалар халал бериши мумкин. У ҳолда одамга тўлиқ иммунитет пайдо бўлмаслик эҳтимоли бор.

Заифлаштирилган тирик ва инактив вирус вакциналар – бу вакцина яратишнинг классик услуби ҳисобланади ва нисбатан узоқ вақт давомида қўлланиб келинмоқда. Инактивация қилинган препарат узоқ муддатли иммунитет пайдо бўлиши учун уни такроран киритиш талаб қилинади. Заифлаштирилган тирик вакциналар эса бир маротаба киритилади, лекин баъзи ҳолларда улар асл ҳолига қайтиши ва одамда касаллик уйғотиши хавфи сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан "Спутник V" номли дунёда биринчи вакцинани август ойида рўйхатдан ўтказган эди. Бир вақтнинг ўзида Россияда "Вектор" вирусология маркази ҳамда Санкт-Петербургдаги Чумаков номили илмий марказ вакциналари синовдан ўтмоқда.

"Спутник V" - аденовируснинг 2та турли хил вектори асосида ишлаб чиқилган вакцина ҳисобланади. Эмлаш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда AD26-S вектори киритилади. Ундан 21 кун ўтиб AD26-S вектори киритилади. Стастистик ўрганишларга кўра, иккинчи босқичдан сўнг инсон организмида COVID-19га қарши мустаҳкам иммунитет пайдо бўлади.

67
Афросиаб

Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилди

48
(Янгиланган 10:36 24.09.2020)
26 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки маротаба Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида "Афросиёб" поездлари қатнови кўпаймоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

26 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки маротаба шанба ва якшанба кунлари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Бу йўловчиларга кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

48

Путин Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

8
(Янгиланган 15:04 24.09.2020)
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди, РИА новости хабарига асосан. 

Ушбу ташаббус Россиялик журналист ва ёзувчи Сергей Комков томонидан амалга оширилган. Комков Путин номзодини 2021 йил нобель тинчлик мукофотига номзод сифатида расмий аризани 10 сентябр куни Осло шаҳрига юборган. 

Маълумот учун, Россия президентини биринчи маротаба ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилаётгани йўқ. 2013 йилда ҳам Владимир Путин Дунё халқлари бирлиги академияси президенти томонидан ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилган эди. 

Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган. 

 

8