Раковые клетки

Саратон касаллигининг 95 фоиз сабаблари айтилди

932
Россиялик онкологнинг сўзларига кўра, 95 фоиз ҳолларда онкологик касалликларнинг сабаби сурункали яллиғланишдир.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. 95 фоиз ҳолларда онкологик касалликларнинг сабаби сурункали яллиғланишдир, деди жарроҳ-онколог Иван Карасев.

"Сурункали яллиғланишда ҳужайралар бир-бирига устма-уст қатламланиб қолади. Кейин ҳужайра ичида бузилиш вужудга келиб, ўсимта пайдо бўлади", - деди у.

Саратонни қўзғатадиган яна бир муҳим омил - бу қизил гўшт, колбаса, дудланган гўшт ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмоли, деб эслатди мутахассис.

"Аниқланишича, уларни қайта ишлаш пайтида йўғон ичак деворига таъсир қилувчи иккиламчи сафро кислоталари ажралиб чиқади", - деб Карасевнинг сўзларидан иқтибос келтиради "МедикФорум" портали.

Шифокор тушунтиришича, бу кислоталар ичакнинг яллиғланишига олиб келадиган қўзғатувчи сифатида чиқади, натижада ўсимта пайдо бўлиш хавфи сезиларли даражада ошади.

932
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

95
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

95

Ўзбекистонда коронавирус: 7та вилоятда янги ҳолатлар

571
(Янгиланган 13:32 25.11.2020)
Ўзбекистонда яна 59 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

25 ноябрь coaт 13:00 га қадар 59 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон (3 нафар), Бухоро (5), Жиззах (5), Қашқадарё (5), Наманган (6), Сирдарё (12), Тошкент (23) вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 302 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 191 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 59,8 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,3 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,6 млн), Ҳиндистонда (9,2 млн), Бразилияда (6,1 млн).

571
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси