Хорижий талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилиши мумкин

© УзАОколо 200 студентов вернулись в Узбекистан из России
Около 200 студентов вернулись в Узбекистан из России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Давлат Думасининг Таълим бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Максим Зайцев Фан ва олий таълим вазири Валерий Фальковдан кундузги бўлимда ўқийдиган хорижий талабаларга ўқишни давом эттириш учун Россига киришига рухсат беришни сўради. 

ТАШКЕНТ, 31 авг — Sputnik, Лев Рыжков. Россия Давлат Думасининг Таълим бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Максим Зайцев айтишига кўра, хорижий талабаларни Россия ҳудудига қиришига рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. 

"Биз ҳукумат билан ушбу масалада гаплашиб олдик ва ҳозир у фаол муҳокама қилинмоқда. Менимча яқин келажакда барча хорижий талабаларга Россия олийгоҳларида ўқишни давом эттиришга рухсат берилади", - деди депутат. 

Зайцев айтишига қараганда, бундай масалалар жуда тез кўриб чиқилади ва жавоб ҳафта охиригача олиниши мумкин. Яъни 2-3 сентябрь кунлари расмий маълумот берилади.

Ҳозир Россияга кириб келган талабаларга қандай чеклов чоралари қўлланилиши масаласи кўриб чиқилмоқда. Талабалар  ёки 2 ҳафталик карантиндан ўтиши керак бўлади, ёки анализ топширганидан сўнг дарҳол ўқишни давом эттиришга рухсат берилади. 

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудига хорижий фуқаролар кириши 2020 филнинг март ойида коронавирус инфекцияси туфайли чекланган эди. Июл ойида айрим тоифадаги хорижий фуқаролар киришига рухсат берилди. 

Янгиликлар лентаси
0