Коронавирусга чалинганлар сони камайишда давом этмоқда - ССВ

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЗащитные маски для медицинских работников
Защитные маски для медицинских работников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга чалинган беморларнинг 93 % соғайган, айни дамда шифохоналарда 2274 нафар беморлар даволанмоқда.  

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистонда кунлик коронавирусга чалинганлар сони камайишда давом этмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

2020 йил 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42688 кишини ташкил қилган. Бугунги куни ҳисобидан янги касаллар сони +53 нафарни ташкил қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилиши туфайли аниқланган. Улар олдин коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган. 

Лечение больных с COVID-19 в ЦКБ РЖД-Медицина - Sputnik Ўзбекистон
Сентябр охирида коронавирус билан ёппасига беморланиш бошланиши мумкин - Боронов

Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Коронавирусга чалинган беморларнинг 40081 (+198) нафари, яъни - 93 % соғайган. Айни дамда шифохоналарда 2274 нафар беморлар даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз Июль Август ойларида Ўзбекистонда кунига аниқланаётган янги беморлар сони 400-600 киши атрофида, касалхоналарда даволанаётганлар сони 7 мингдан ошган эди. 

Янгиликлар лентаси
0