Россияликларнинг неча фоизи ўзини ватанпарвар ҳисоблайди - сўров натижалари

© Sputnik / Alexey Danichev / Медиабанкка ўтишСпортсмены сборной России по гидрофлаю открывают празднование Дня России поднятием флага на Петровской косе в Санкт-Петербурге
Спортсмены сборной России по гидрофлаю открывают празднование Дня России поднятием флага на Петровской косе в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумроссия телефон сўрови 18 ёш ва ундан катта бўлган РФ фуқаролари орасида 31 июл санасидан 2 август санасига қадар ўтказилган. Сўровда 1000 нафар респондентлар иштирок этган.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Россияликларнинг аксарияти - 80%дан ортиғи - ўзини ватанпарвар, деб ҳисоблайди. "Жамоатчилик фикри" фонди томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатмоқда.

Уроженец Панджшера Ибрагим Арифи о минувшей 30-летней истории Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Афғонлар ватанпарварликни йўқотишган: урушдан кейинги мўрт тинчлик ҳақида ҳикоя - видео

Фонд маълумотларига кўра, респондентларнинг 82%и ўзини патриотлар сафига қўшади, сўровда иштирок этганларнинг 14%и ўзини бундай ҳисобламаслигини маълум қилган.

Хусусан, 69% россияликлар ўз она ватани тарихини билмайдиган одам ватанпарвар бўлолмайди, дея таъкидлашмоқда. Шу билан бир вақтнинг ўзида сўров иштирокчиларининг 26%и аксинча ҳисоблайди. Бундан ташқари, 71% респондентлар армия хизматидан қочган одам ватанпарвар бўлолмайди, дея ўйлайди, 23 фоиз респондентлар эса бошқача фикрда.

Умумроссия телефон сўрови 18 ёш ва ундан катта бўлган РФ фуқаролари орасида 31 июл санасидан 2 август санасига қадар ўтказилган. Сўровда 1000 нафар респондентлар иштирок этган. Хатолик 3,8%дан ошмайди.

Янгиликлар лентаси
0