Судлар рақамлаштирилади - президент қарори

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМолоток судьи
Молоток судьи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келажакда Ўзбекистон судларида видеоконференция орқали онлайн иштирок этиш, қарорларни электрон шаклда олиш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистонда судлар фаолияти шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида, ушбу соҳага рақамли технологияларни имкон қадар кенгроқ жорий этиш белгиланди. Бу ҳақида президентнинг янги қарорида айтиб ўтилган. 

Хусусан, янги қарор Ўзбекистон судларида қуйидаги янгиликларни жорий этишни режалаштирган: 

  • судларга масофадан туриб мурожаат қилиш;
  • суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш;
  • судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш;
  • суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш;
  • ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш;
  • интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш; 
  • вазирликлар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш;

Ушбу ишларни амалга ошириш босқичма-босқич амалга оширилади.

Хусусан, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб барча судларни аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш бошланади. 

2021 йтлнинг 1 октябридан барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш бошланади. 

2023 1 январидан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

"Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин. 

 

Янгиликлар лентаси
0