Ўзбекистонда 329 та мактаб ўқувчилари учун ўз эшикларини очди

© Пресс-служба МНОВ Узбекистане после 6-месячного перерыва сегодня 329 школы приняли своих учеников
В Узбекистане после 6-месячного перерыва сегодня 329 школы приняли своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда илк бор коронавирус аниқланганидан сўнг 16 мартдан бошлаб болалар уй шароитида онлайн таҳсил олишни бошлаган эди.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 6 ой танаффусдан сўнг бугун 329 та мактаб ўқувчилари учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бугун, 6 ой деганда 7 сентябрь куни 329 мактаб ўқув даргоҳини соғинган ўқувчилар учун ўз эшикларини очди”, - дейилган хабарда.

Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтказган.

Пустой класс в школе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бўйлаб мактаблар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда: тафсилотлар

Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Янги 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, вазирлик томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг нафар ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Янгиликлар лентаси
0