Первая в мире вакцина от коронавируса

Жавоблар ва саволлар: Россия вакцинаси танқидчиларига

1226
(Янгиланган 19:46 07.09.2020)
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди директори Кирилл Дмитриев хорижий давлатлар томонидан Россияда ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси танқидларига жавоб берди ва уларга ҳам саволлар йўллади.

Россия 11 августда Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази "Спутник V" вакцинаси ишлаб чиқарилиши бошланган кундан бери кўплаб давлатлар ушбу вакцинани нажот ва ва қизиқиш  билан кутаётганини пайқади ва шу кунга қадар 1 миллиарддан ортиқ вакцинага буюртма олди.

Шу билан бирга, биз бир қатор хорижий давлатлар ва компаниялар танқидига учрадик. Ушбу компаниялар, кўп ҳолларда, самарадорлиги ва хавфсизлиги таъминланмаган технологияларга асосланган ҳолда ўзлари вакцина ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётган компаниялар эканини қайд этиш лозим. Бундай технологиялар мисолида мРНК платформасини ҳамда маймунлар аденовирус векторовини мисол келтириш мумкин. "Спутник V" вакцинасининг биринчи ва иккинчи босқичларининг натижалари The Lancet журналида чоп этилганидан кейин бизга берилаётган саволларга жавоб бериш ва ўз саволларимизни беришни маъқул кўрдик.

1 савол. Сиз ўз вакцинангизни ўғирлаб олдингизми?

Йўқ, биз уни ўғирламадик. Вакцинада инсон икки аденовируси векторига асосланган такрорланмас технологиядан фойдаланилган. Коронавирус профилактикада ушбу технологиядан дунёда ҳеч ким фойдаланмайди.   

Векторлар – бу генетик-ўзгартирилган вируслар бўлиб, улар кўпайиш хусусиятига ва коронавирус ташқи қатламининг генетик материалига эга. Ушбу технологияда инсон аденовирусининг икки хил векторидан фойдаланилган. Биринчи инъекцияда 5чи ва иккинчи инъекцияда 26чи серотиплардан фойдаланилади.

Ушбу технология инсонда мавжуд бўлган аденовирусга қарши иммунитетни енгиб ўтиш имконини беради. Коронавирусга қарши вакцинация қилиш учун Россияда ҳатто 2015 йилда Эболага қарши ишлаб чиқилган икки векторли платформани ҳам муваффақиятли ўзгартиришга эришилди. Ушбу платформа клиник синовларнинг барча босқичларидан ўтиб 2017 йилда Африкада Эболани енгиш имконини берди.

Ушбу масала бўйича дастлабки шов-шувлар бошланиши биланоқ, вакцинани рўйхатга олинишига қаршилик қилмоқчи бўлган Россиянинг ашаддий танқидчилари ҳам бунга асос йўқлигига амин бўлишди. Буни биз Россия вакцинасини қоралашга бўлган уриниш деб баҳолаймиз ва у ҳақида яна бир бор эслатиб қўймоқчимиз, холос.

2 савол. Клиник синовларнинг I-II босқичи натижалари қачон эълон қилинади?

Ушбу маълумотлар мутахассислар баҳолашидан ўтганидан сўнг, дунёнинг энг эски ва энг нуфузли тиббий журнали бўлган The Lancet нашрида 4 сентябр куни чоп этилган эди. Бу вакцина ҳақида эълон қилиниши кутилаётган мақолалар сериясининг боши.

Қуйида мақоладаги энг муҳим фактларни келтирамиз:

  1. "Спутник V" вакцинасининг I-II клиник синовлари натижасида бирорта критерия бўйича ҳам жиддий  салбий оқибатлар (СНЯ, Grade 3) кузатилмади. Бошқа вакциналарда эса – салбий оқибатлар 25%гача етган.
  2. "Спутник V" вакцинаси билан эмланганларнинг 100%ида мустаҳкам гуморал ва ҳужайра иммунитети пайдо бўлди. Кўнгиллиларда вирусни зарарсизлантирувчи антитаначалар миқдори коронавирус инфекциясига чалинганларга қараганда 1,5 баравар кўп бўлди. Солиштириш учун: Британиянинг AstraZeneca фармакомпанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцина пайдо қилган иммунитет касалланганлар иммунитети билан бир хил бўлган."Спутник V" вакцинаси синовида иштирок этган кўнгиллиларнинг барчасида, CD4+ ва CD8+ ҳужайралари томонидан ташкил этилган, Т-ҳужайрали иммунитет пайдо бўлди. Ушбу ҳужайралар SARS-CoV-2 билан зараланган ҳужайрани танлаб олади ва уни йўқ қилади ва узоқ муддатли иммунитет учун асос яратади.
  3. Гамалея номидаги марказ мутахасисслари инсон аденовируси векторига асосланган платформанинг самарадорлигини исботлашга муваффақ бўлишди. Синовда иштирок этаётганларда инсон аденовирусига қарши иммунитет бўлишига қарамасдан, вакцинанинг шунчалик хавфсиз ва оптимал меёри аниқланган-ки,  у эмланган 100% одамда иммунитет пайдо қилади. Ҳатто  яқинда аденовирус инфекциясига чалинганларда ҳам. Бошида одам аденовирусига қарши иммунитети бўлиши – янги вакцина ишлаб чиқишда энг катта қўрқувлардан бири бўлган эди. Шу сабабли мРНК ёки маймун аденовируси векторига асосланган муқобил платформалар ишлаб чиқиш бошланган эди. "Спутника V"нинг исботланган самаралик даражаси янги ва яхши ўрганилмаган платформалар ишлаб чиқаришга эҳтиёж қолдирмайди.
  4. Одам аденовирусига асосланган 2та турли хил векторлардан фойдаланиш туфайли (5 ва 26 серотиплар), иккита алоҳида киритиладиган вакцина орқали  янада самаралироқ иммунитет пайдо бўлиш имконияти яратилади. Икки маротаба бир хил вектордан фойдаланилган тақдирда – инсон иммунитетининг ҳимоя функцияси ишга тушади ва организм препаратни қабул қилмайди. Шундай қилиб вакцинада иккта турли хил вектордан фойдаланиш – янада кучлироқ ва узоқ муддатли иммунитет яратади.

3 савол. Биринчи босқич синовларда кўнгиллилар сони кам бўлмаганми?

"Спутник V" вакцинаси биринчи босқич синовларида 76 нафар кўнгиллилар иштирок этган эди. AstraZeneca компанияси синовларида эса 1077 киши иштирок этган. Бир қарашда тафовут яққол, лекин синовнинг муҳим бир жиҳати бор. AstraZeneca биринчи босқичда фақат битта укол ёрдамида синов ўтказган, лекин унинг самарали экани тасдиқланмаганидан сўнг улар икки уколли синовга ўтишган. Иккита уколни эса AstraZeneca фақат 10 кишида синаб кўрган.

Шундай қилиб, биринчи ва иккинчи босқичда "Спутник V" вакцинаси билан эмланганлар сони AstraZenecaга қараганда 4 баробар кўп бўлган. Афсуски аксарият ОАВлар ушбу фактга эътибор қаратишмаган.

4 савол. Кўп сонли пациентларда клиник синовлар бўлиб ўтадими?

Вакцина рўйхатдан ўтганидан сўнг 26 августдан Россияда кенг кўламли синовлар бошланди. Унда 40 минг киши иштирок этиши режалаштирилган. "Спутника V"нинг клиник синовлари Саудия Арабистони, Филиппин, Ҳиндистон ва Бразилияда ушбу ойда бошланади.

Клиник синовларнинг III босқичи натижалари 2020 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида чоп этилади.  

5 савол. Нима сабабдан "Спутник V" вакцинаси тезкор тартибда рўйхатдан ўтказилди?

Биринчи навбатда, бунга вакцинанинг I ва II босқичларининг муваффақиятли якунланиши сабаб бўлди.

Иккинчидан, инсон аденовируси векторига асосланган платформалар 1953 йилдан бери синовдан ўтиб келмоқда ва ўтган давр мобайнида ушбу платформада кўплаб препаратлар яратилди. Хусусан, саратон касалига қарши Gendicine препарати Хитойда 15 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилмоқда. 1971 йилдан буён  АҚШнинг миллионлаб ҳарбийлари инсон аденовируси вектори асосида ишлаб чиқилган вакциналар билан эмланиб келмоқда.

Гамалея номидаги марказ томонидан Эбола ва MERSкасалликларига қарши ишлаб чиқилган вакциналар 2015 йилдан буён 3 мингдан ортиқ одам эмланган.

Россида биринчи вакцина тезкор рўйхатга олинганидан сўнг бошқа давлатлар ҳам ушбу тажрибани қўллашга қарор қилишди. Хусусан, Sinovac Biotech компаниясининг Россия вакцинасига ўхшаш вакцинаси Британия Ҳукумати ва АҚШ томонидан тезкор рўйхатга олиниши мумкинлиги айтилмоқда.

6 савол. Яна ким вакцина ишлаб чиқаришда шунга ўхшаш технологиядан фойдаланади?

Масалан, Johnson & Johnson компанияси коронавирусга қарши инсоан аденовируси векторига асосланган вакцина яратмоқда.  Улар фақат 26-серотипга асосланган. Хитойнинг CanSino компанияси эса фақат 5-серотипга асосланган ҳолда вакцина ишлаб чиқармоқда.

Бизнинг саволлар

Юқорида айтиб ўтилган фактларга асосланган ҳолда, айни дамда Россия энг хавфсиз ҳамда энг самарали вакцина яратишга муваффақ бўлган етакчи эканига шубҳа йўқ.  Шу ўринда биз танқидчиларга бир неча савол билан мурожаат қилмоқчимиз.

1 савол. Маймун аденовируси вектори ҳамда мРНК технологияларидан фойдаланиш узоқ муддатли даврда онкологик касалликлар келтириб чиқариши ёки ҳомилага таъсир қилиши ўрганилганми? (Шипшитамиз: йўқ)

2 савол. Ушбу технологиялар асосида вакцина ишлаб чиқараётган фармацевтика компаниялари томонидан харидор давлатлар билан узоқ муддатли келажакда вакцинанинг кутилмаган салбий оқибатлари пайдо бўлганда, ўзларини жавобгарликдан озод қилиш ҳақида музокаралар олиб боришига, айнан юқорида айтиб ўтилган текширувларнинг ўтказилмагани сабаб бўлаётгани йўқми?

3 савол. Нима сабабдан Ғарб ОАВлари Маймун аденовируси вектори ҳамда мРНК технологияларига асосланган вакциналар узоқ вақт давомида синовдан ўтказилмагани ҳақида ҳеч нарса хабар қилмаяптилар?

Одам вакцинасими ёки маймун вакцинаси?

Маймун аденовируси вектори ҳамда мРНК технологияларига асосланган вакциналар одам томонидан олдин ҳеч қачон фойдаланилмаган. Уларнинг қўллаш ва ўрганиш тажрибаси аденовирус вакциналарига қараганда камида 20 йил орқада қолган. Шундай бўлсада ишлаб чиқарувчилар, вакцинанинг салбий оқибатларидан ўзларини юридик томондан ҳимоя қилган ҳолда, Ғарб мамлакатлари ҳукуматларидан миллиардлаб долларлик шартномаларни олиб бўлишган.

Албатта, мРНК технологиясига асосланган вакцинанинг устуворликлари жуда кўп ва улар келажакда муҳим рол ўйнаши мумкин, лекин узоқ муддатли истиқболда унинг хавфсиз эканини ҳали ҳеч ким текширмаган.

Айрим фармацевтика компаниялари раҳбарлари бу ҳақида очиқчасига айтишмоқда. Масалан, AstraZeneca компанияси топ менеджери Руд Доббер шундай деди:

- Биз ҳозир ғайриоддий вазиятдамиз. Агар 4 йилдан сўнг вакцина қўллашнинг салбий оқибатлари маълум бўлса, биз компания сифатида бунинг учун жавобгарликни бўйнимизга ола олмаймиз. Шу сабаб шартномаларда бизни ушбу жавобгарликдан озод қилишни сўраймиз”.

Биз маймун аденовируси вектори ёки мРНК каби янги синовдан ўтмаган препаратлар қўлланилиши оқибатлари ҳақида одамларга айтиб бериш керак деб ҳисоблаймиз.

Биз ғарбий фармацевтика компанияларининг яқин орада эълон қилиниши кутилаётган Хавфсизлик манифестини кутиб қоламиз ва унда нафақат қисқа муддатли синовлар натижалари, балким узоқ муддатларда ҳам ушбу вакциналар ҳомиладорлик ва онкологияга салбий таъсир қилиш хавфи йўқлиги айтиб ўтилишига умид қиламиз. Ушбу маълумотлар одамлар хавфсизлигини сақлашга хизмат қилади.

Барча вакциналар бир хил эмас

Хулоса қилиб айтиш мумкин-ки, барча вакциналар бир хил платформада яратилмаган. Спутник V – энг хавфсиз ва исботланган платформада яратилган ва фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун Россия қонунчилигига мувофиқ сертификат олган.

Ғарбда эса мутлақ янги, текширилмаган платформаларда яратилган вакциналарни тезкор рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Биз янги вакциналарнинг узоқ муддатли хавфлари ҳақидаги саволларимиз ва келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган бошқа саволларимиз ҳам жавобсиз қолмайди деб умид қиламиз.

Асрлар давомида илк бор содир бўлган пандемия барчамизни тезкор ечимлар қидиришга мажбур қилди. Биз Россия вакцинасини танқид қилаётганларнинг ўзлари ҳам бизга қўйилаётган қаттиққўл хавфсизлик ва шаффофлик талабларига тўлиқ жавоб берадилар деб умид қиламиз. Ахир биз пандемияга қарши ўзаро ишонч ва шаффофлик муҳитида курашишимиз керак.

1226

Ўзбекистонда коронавирус: 22 сентябрь асосий хабарлари

249
Сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 461 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 49 067 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 176 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 442 киши пандемия қурбони бўлди.

Мигрантларга имтиёз

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилади.

Бу вақт оралиғида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Абу-Даби-Тошкент

БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Airbus-320-214  ҳаво кемаларида  парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида амалга оширилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 31,3 миллиондан ошди, 965 минг киши вафот этди, 21,5 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,9 млн), Ҳиндистонда (5,6 млн), Бразилияда (4,6 млн).

249
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Национальная валюта Узбекистана — сум

“Бюджетчилар”га айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

208
Бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

Қарорга кўра:

- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;

- ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

208

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

298
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

298