Ҳўкиз ўпкасидан тайёрланган препарат COVID-19 беморларини ўлимдан сақлаб қолди

© Татьяна Макеева / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник устанавливает капельницу в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией
Медицинский сотрудник устанавливает капельницу в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурфактант — инсон ўпкаси альвеолаларининг ички юзасини қоплаб олади ва ўпкаси оғир шикастланган инсоннинг тезда тузалишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Коронавируснинг оғир шакли билан касалланган беморларни даволашда Россияда ишлаб чиқилган "Сурфактант-БЛ" номли дори  ўзининг самарадорлигини кўрсатди, деб хабар қилмоқда Известия нашри.  

Дастлаб ушбу препарат инсон ўпкасининг оғир шикастланиш ҳолатларида қўлланилган. Препарат COVID-19нинг оғир шакли билан касалланган беморларда қўлланилганда - ўлим ҳолатлари 5 баравар камайиши қайд этилган.  

Стастистик маълумотларга кўра, COVID-19 билан касалланганлар орасида оғир касаллар 5% учрайди, лекин уларнинг 80% вафот этади. 

Сурфактант — инсон ўпкаси альвеолаларининг ички юзасини қоплаб олади. БЛ дегани эса - бычье легкое, яъни ҳўкиз ўпкаси дегани.

Касалларга Сурфактант-БЛ ингаляция йўли билан суткада 2 маротаба 30 дақиқа давомида киритилади. Даволаш курси 2-5 кунни ташкил қилади. Беморнинг соғайиши ингаляциядан кейин тезда бошланади. 

Айни дамда Сурфактант-БЛ коронавирус билан шикастланган касалларда синовдан ўтмоқда. Синов тугаши билан ушбу препарат Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавируснни даволаш тавсияномаларига киритилади. 

Янгиликлар лентаси
0