У всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками

COVID-19: Ўзбекистон Марказий Осиёда касалланиш бўйича иккинчи ўринга чиқди

553
Ўзбекистон аниқланган коронавирус бўйича Қирғизистонни ортда қолдириб, Марказий Осиёда иккинчи ўринга чиқди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 9 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланган сони 44 781 (+224) нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 204 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 364 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар  мамлакатда 42 162 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Шу тариқа, Ўзбекистон Марказий Осиёда коронавирус билан касалланиш бўйича иккинчи ўринга чиқди. Қозоғистонда жами 106 498 киши коронавирус юқтириб олган. Улардан 100 042 нафари тузалиб кетган. Қурбонлари сони 1640 нафарни ташкил этмоқда.

Қирғизистонда коронавирус 44 613 кишида аниқланган. Уларнинг 40 336 нафари тузалишга муваффақ бўлган. 1063 киши эса вирус қурбонига айланган.

Тожикистонда 8860 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Касалланганларнинг 7650 нафари вирусни енгган. 70 кишини коронавирус ҳаётдан бевақт олиб кетган.

Туркманистонда расман коронавирус қайд этилмаган.

553
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1301)
Мать с младенцем

Ўзбекистонда чақалоқ савдоси авж олишининг 3та асосий сабаби санаб ўтилди

21
Уч йиллик ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган. Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган ушбу мажлисда республикада чақалоқ савдосининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Хусусан, Норбоеванинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган бўлса, уларнинг 89%и 1 ёшгача бўлган болалардир.

Мажлисда оналар нима сабабдан ушбу мудҳиш жиноятга қўл уришлари сабаблари ҳам айтиб ўтилди.

2027-2020 йиллардаги ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган.

Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

21
Гули Мурадова с мужем

Британиялик лорднинг рафиқаси Гули Мурадова сиёсий карьерани бошлаш ҳақида ўйламоқда

231
(Янгиланган 15:09 05.12.2020)
Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Британиялик лорд Муҳаммад Илтаф Шейхнинг рафиқаси, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Гули Мурадова сиёсий карьерага қадам қўйиш ниятидалигини маълум қилди.

У бу ҳақда яқинда тожикистонлик Даун синдромига чалинган болалар учун Эзгу ирода элчиси мақомини олганидан сўнг, Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

"Катта сиёсатга қадам қўйиш режам бор. Буни инкор этмайман, аммо ҳаммасини вақт кўрсатади. Лорд жаноблари менга ҳамиша сиёсатда аёллар кўп бўлиши керак, деб такрорлайдилар. У киши аёллар ҳукуматда, раҳбар лавозимларида кўпроқ кўришни, гендер тенглик бўлишини истайдилар", - деди Гули Мурадова, "сиёсатчи бўлиш ниятингизга лорд қандай муносабатда", деган саволга жавобан.

Мурадованинг таъкидлашича, у ҳозирда Оксфорд университетида етакчилик бўйича таҳсил олмоқда ҳамда ўзбекистонлик аёллар учун лидерлик ва гендер тенглик масалаларида бепул онлайн-дарслар ўтиб келмоқда.

231