Пробирка с анализами крови в руках медработника

Ўзбекистонда коронавирус: 14 сентябрь асосий хабарлари

765
Сутка давомида 461 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 836 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 461 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 836 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 192 нафари Тошкент шаҳрида, 17 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 373 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 44 375 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Айни пайтда 3 065 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл), Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 396 киши пандемия қурбони бўлди.

Салом, мактаб

Бугун Ўзбекистон бўйича 2635та мактабларда анъанавий дарслар бошланди, ушбу ҳисобга 7 сентябрда очилган мактаблар сони ҳам қўшилган.

Шунингдек, ота-оналар ҳам болаларини мактабга юбориш ёки юбормаслик ҳақида ўзлари қарор қабул қилишлари мумкин. Мактабга бормаган болалар эса “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 28,9 миллиондан ошди, 922 минг киши вафот этди, 19,5 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,5 млн), Ҳиндистонда (4,8 млн), Бразилияда (4,3 млн).

765
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1148)
Цифровой фотоаппарат Зенит-М

ОАВ фуқаро шахсий суратидан қандай ҳолларда рухсатсиз фойдаланиши мумкин?

18
(Янгиланган 12:27 18.09.2020)
Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Фуқаролик кодексига шахсий фотосуратдан рухсатсиз фойдаланишни таъқиқлашга доир янги модда киритилишини - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов изоҳлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фуқаролик кодексининг янги таҳририга фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясига доир модда киритилиши жамиятда фаол муҳокамага сабаб бўлган эди. Айрим ОАВларда ушбу модда давлат хизматчиларини ҳимоя қилишга қаратилган деган фикрлар ҳам айтилди. 

ЎЗбекистон Фуқаролик кодексига киритлаётган янги моддада, умумий қоида тариқасида - ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади, дейилган. 

Ушбу қоидадан истиснолар, яъни розилик талаб этилмайдиган ҳолатлар:

1.Тасвирдан давлат ёки жамият манфаатлари учун фойдаланилганда:

  • жиноятчи ёки бедарак йўқолганларни қидиришда;
  • давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва илм-фан соҳаларининг таниқли вакиллари суратларини жамият учун қизиқарли  ахборот тарқатиш мақсадларида фойдаланганда;
  • давлат хизматчиларини хизмат вазифаларини бажариш жараёнида тасвирга тушириш ва бундай тасвирлардан фойдаланиш ҳоллари киради.

2. Оммавий тадбирларда ва жамоат жойларида ушбу жойлардаги умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида олинган суратларда.

  • Масалан: байрамларни, ресторанлардаги тадбирларни, кўчаларда содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун. 

3. Ушбу фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида. Ушбу мақсадда олинган суратлар учун ҳам рухсат талаб этилмайди. Ушбу суратлардан фуқаронинг ўзи ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. 

Қандай жавобгарлик белгиланган?

Фуқаро суратидан мақсадга номувофиқ фойдаланганда фуқаролик ҳуқуқий характерга эга бўлган жавобгарлик келиб чиқади. Маъмурий ёки жиноий жавбогарлик келиб чиқмайди. Яъни “жабрланган” фуқарол ўз тасвирини фотоаппарат ёки мобил телефондан ўчириб ташлашни, ОАВ ёки рекламадан олиб олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Замон талаби

Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

“Фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш бугунги ахборот коммуникация ривожланган даврда жуда муҳим. Чунки, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, оилавий ва шахсий сирини ошкор этувчи маълумотлар тарқатиш ҳоллари кам эмас. Оқибатда, жамиятда фуқаролар ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда”, - дейди ҳуқуқшунос.

Мадаминов айтишига кўра, Ўзбекистон бу каби қонунлар қабул қилишда биринчилардан эмас. Шунга ўшаш талаблар Европа, Россия ва Қўшни Қозоғистон қонунчилигида ҳам назарда тутилган.

18
Хвост самолета узбекских авиалиний

Самара - Тошкент парвозига чипталар сотиш бошланди

117
(Янгиланган 10:40 18.09.2020)
Айни дамда чоршанба, 23 сентябр куни амалга ошириладиган "Самара - Тошкент" парвозига 352 доллардан авиачипта харид қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways 23 сентябрдан бошлаб Самарадан чартер парвозлари ташкил қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания расмий саҳифаси. 

"Ўзбекистон фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2020-йил 23-сентябр куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилади" - дейилган хабарда. 

Компания расмий саҳифасида келтирилишига кўра, чипта нархи 352 долларни ташкил қилади. Парвозлар жадвали ҳамда чипталар нархи билан батафсил авиакомпания расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар 397 доллардан эркин савдода сотилмоқда. Яқин орада Санкт-Петербургда ҳам чипталар савдоси очилиши кутилмоқда. 

 

117