Девушки мусульманки, архивное фото

Ўзбекистонда жамоат жойларида ибодат либосларида юриш тақиқи бекор қилиниши мумкин

309
Қонунчилик палатаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини (янги таҳрирда) қабул қилди. Ҳужжат фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талабини бекор қилишни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси депутати Расул Кушербаев телеграм каналида маълум қилди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзосининг маълум қилишича, қонун лойиҳасида, хусусан, қуйидагилар белгиланмоқда:

  • ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал таълим олиш, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқини бериш;
  • диний ташкилотлар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича судга мурожаатлар қилганда давлат божини тўлашдан озод этиш;
  • диний ташкилот рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштирокини бекор қилиш;
  • маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сонини 100 тадан 50 тагача қисқартириш;
  • фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талабини бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси учта ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланган тақдирда Сенатга юборилади.

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1841-моддасига мувофиқ (1998 йилда киритилган) Ўзбекистон фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

309
2 марта в Сергелийском районе города Ташкента прошла церемония открытия 2 новых общеобразовательных школ

Мирзиёев “Таълим тўғрисида”ги қонунни имзолади

19
Қонун билан профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Таълим тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, таълим турлари қуйидагилардан иборат: мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим.

Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

Шунингдек, мазкур қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлар ўз кучини йўқотди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

19
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ёрдам ва ижара пули: олис ҳудудларда ишлаш учун борадиган ходимлар рағбатлантирилади

63
(Янгиланган 16:39 24.09.2020)
Олис ҳудудларда бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган мутахассисларни рағбатлантириш бўйича механизм жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга борадиган олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда олий маълумотли мутахассис деб аталади) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси бериш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилмоқда.

“Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларни рағбатлантириш бўйича янги механизм 2021 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинади,” – дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули (кейинги ўринларда бошланғич ёрдам пули деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига ҳамда уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда ҳар ойлик пул компенсацияси деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварига тенглаштирилади.

Бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ва магистратурасини (таълим шаклидан қатъий назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек иккинчи мутахассислик)
тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланиши, бунда хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.

63
Президент Европейской комиссии Урсула фон дер Ляйен

Европа либерал маслакдошлик ва демократик тоталитаризм учун курашмоқда

0
Ғарб томонидан аллақачон амалда эълон қилинган Янги совуқ уруш ўзининг мутлақо янги босқичига ўтмоқда, бунда Россияга қарши сафсата ортидан ўз юртида бўлиб расмий мафкурага зид фикрлайдиганларни таъқиб қилишга чорловлар янграмоқда

Владимир Корнилов

Воқеа ривожи давомида, Россияга қарши қаратилган ушбу ҳамла ва санкцияларнинг асосий нишони аслида биз эмаслигимиз ойдинлашмоқда.

Европа парламентининг Россия ва рус сиёсатига оид, ҳатто бизнинг Конституциямизни ўзгартириш талабини ўз ичига олган охирги резолюциялари кескиндек кўринарди. Аммо Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўша муассаса минбаридан нутқ сўзлади — унинг расмий нутқида мамлакатимиз фақатгина бир марта тилга олинди. Аммо қандай денг!? У "Россия билан янада яқинроқ муносабатлар учун овоз бераётганларга" очиқчасига таҳдид қилди. Яъни, бу аслида Москвага эмас, балки Брюссел ташқи сиёсатда соғломроқ ёндашувлар бўлади дея умид қилишга журъат этган Европа иттифоқидаги давлатлар ва айниқса, иттифоқ ичидаги сиёсий гуруҳларга қаратилган мурожаат эди. Германия собиқ мудофаа вазири бу нутқи орқали Европа муҳолифатини "Биз сизнинг ортингиздан тушдик", дея огоҳлантирганди.

Ғарб матбуоти ушбу кенг қамровли "шоҳона" нутқда Россия ҳақида янграган қисқагина эслатмани асосий ишора сифатида ажратиб кўрсатди. Айнан Россия ҳақидаги эслатмалар: "Евроиттифоқ етакчиси Россия билан алоқалардан тийилишдан огоҳлантирмоқда" деган мазмунда нашрларнинг олд саҳифаларида чоп этилди. Яъни бу тезис кенг оммага етказилиши ва матбуот томонидан "Кремлнинг фойдали аҳмоқлари" дея лақаб қўйилган одамлар томонидан эшитилиши даркор.

Испытательный запуск ракеты Trident II D5 с подводной лодки Небраска у побережья Калифорнии
U.S. Navy photo by Mass Communication Specialist 1st Class Ronald Gutridge

Шунга шубҳа йўқки, ички муҳолифатга бўлган муносабатнинг кескин қатъийлаштирилиши - бу айрим европалик сиёсатчилар таъкидлаётгани сингари "берлинлик бемор" атрофидаги жанжалларга бўлган реакция эмас.

Бу кўпроқ Берлиндаги Россия элчихонаси деворлари остида "Путин! Путин!" дея бақирганларга жавоб эди. Бу - Германиянинг ўзида катта ҳурмат билан қараладиган ҳақ сўзни эшитишдан қўрқиш эди.

Шу кунларда германиянинг Süddeutsche Zeitung нашри ушбу "муаммога" очиқчасига ишора қилди. Сўзма-сўз иқтибос келтирамиз: "Россия давлат ОАВларининг таъсири Германияда жуда кучли, бу ерда Навальнийнинг заҳарланиши кўплаб баҳсларни келтириб чиқарди. RT Deutsch - Россия давлат телевидениесининг немис бўлими мақолалари жуда оммабоп: ЕСВС (Европа ташқи алоқалари хизмати) маълумотларига кўра, улар ҳозир Германия ижтимоий тармоқларида иқтибос келтириш бўйича иккинчи ўринни эгаллайди.

Нега бу рўй бермоқда, нега сўнгги йилларда немис газеталари оммабоплигига путур етмоқда, Süddeutsche Zeitung бу борада фикрлашга қодир эмас. Улар фикрича, Россия ОАВларининг Европадаги асосий мақсади — бу европа жамиятининг текис сафларига "шубҳа сиздиришдан" иборат. Қизиқ, ғарб журналистлари қайси даврдан бошлаб шубҳалар мавжудлиги - бу ёмон ва ўта хунук бир иш дея ҳисоблашмоқда? Агар янглишмасак, демократик Европа (камида сўзларда) тоталитаризм ва расмий маслакдошликни қоралаб келган. Энди эса ғарб журналистлари ва сиёсатчилари ўз ватандошларининг "заҳарлаш" ва "аралашув" ҳақидаги хабарларда қандайдир маъно топишга уриниб, юқоридан узатилган "ягона тўғри" версияни ҳеч қандай танқидий таҳлилларсиз чоп этадиган маҳаллий нашрлар ва янгиликлар каналларига соғлом альтернатива излашаётганларидан самимий ҳайратларини яширолмаяпти.

Россияпараст кайфиятлар Шарқий Европада тобора оммалашмоқда. Брюссель, сиёсатчилар интилишларига қарши бу ҳолатда "Москва қўлини" кўришга мойил экан, ўз омадсизликларида ўзини айбламоғи лозим.

Бу нафақат Германияга тегишли. Европанинг қайси мамлакатини олиб қараманг, нега "россияпараст" қарашлар тизимли бўлмаган ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бу қадар машҳурлиги ҳақида мунозарага дуч келишингиз аниқ.

Масалан, чехиялик эксперт Ян Шир, буни журналистларнинг "тайёр эмаслиги" билан изоҳлайди. Уларни шунчаки "тўғри йўналтириш" лозим: мана, мисол учун, уларни Донбасс кўнгилли жангчиларини "сепаратистлар эмас", балки "рус армияси" деб аташга мажбур этинг - дарҳол керакли натижани оламиз. Шу ўринда Донбассда шу йиллар ичида россия армиясини ҳеч ким топа олмагани билан кимнинг нима иши бор? Ахир асосийси - ўқувчиларга "хиралаштирилмаган", гумонларга олиб бормайдиган, икки хил маъноли бўлмаган картинани тиқиштириш эмасми. Бунинг учун эса, Шира фикрича, чех телевидениеси эфирига ўзига "Россия режимининг Навальнийни заҳарлашдан манфаати, ва бу "Новичок" ёрдамида амалга оширилганидан" (о, қандай кўргулик) заррача бўлсада шубҳаланишни ўзига эп кўрмайдиган "тўғри" экспертларни таклиф этиш жоиз.

Шир ва унга ўхшаш мутахассислар наҳотки ҳар қандай ақл-идрокка эга одам, рус "босқинчилари" ёки "заҳарловчи-Путин" ҳақида истисносиз барча газеталарда маълумотларни топиб, эртами-кечми ушбу шов-шувли "фактлар" нинг тасдиғини излаб топишга ҳаракат қилишларини англашмаса. Газеталарда ҳеч вақо топа олмагач эса, муқобил манбаларга албатта мурожаат этишини билишмаса? Айнан шу (аллақандай ички душманни излаш эмас) туфайли Россия ОАВлари Европада тобора оммалашмоқда аслида.

Улар у ёки бу муаммога турли нуқталардан қараб, шахсий хулоса чиқариш имконини яратишади. Россияга қарши кураш шуурини эгаллаб олган, Европада ўзгача фикрловчиларни тозалаш билан андармон ғарб экспертлари худди ана шундан қўрқишади.

Муккасидан кетганликни яна бир янги намунаси — шу ҳафтада Италиянинг қатор регионларида бўлиб ўтган маҳаллий сайловлардир. Ўнг флангга ён босувчи муҳолифат "Лигаси"нинг истиқболли ғалабасидан қўрқиб кетган мейнстрим ОАВлари яна антироссия харитасини байроқ қилиб чиқдилар ва аллақачон моғор босган "Россиядан молиялаштириш" ҳақидаги воқеани яна ёдга олдилар.

"Асосий далил" "Лига" билан қачонлардир боғлиқ бўлган электр билан шуғулланувчи фирма эгаси рус хотинга эга ва унга деб Россияга пул ўтказиб турган. Бу сингари жанжал "Лига"га қарши айбловларни рад этсада,  - ахир бундан келиб чиқяптики, пул Россияга қараб бормоқда, ундан келаётган эмас, аммо ўқувчини оппозициянинг Кремль билан алоқаларига ишонтириш керакку ҳар қандай ҳолатда ҳам - бу қанчалар мантиққа тўғри келиши эса, муҳим эмас.

"Лига" етакчиси Сальвинининг шу йиллар мобайнида ундан ҳеч ким бир сўм ёки битта матрешка ҳам топа олмагани ҳақидаги таъкидлари на либерал итальян ОАВсини ва на брюссел сиёсатчиларини қизиқтиради.

Ушбу спекуляцияларга жўр бўлган мафкурачилардан ва европа либералларининг асосий устунларидан бири бўлган Ги Верхофстадт Европарламент залида Сальвинини очиқчасига "Путиндан пул олганликда" айблаган эди. "Шахсан мен бизга ақл ўргатмоққа уринаётган одамлар Европа Иттифоқининг барҳам топтириш учун пул олаётганини жанжалли ҳолат деб биламан", - дея баёнот қилган эди Бельгиянинг собиқ бош вазири.

Аслида, бу ички мухолифатга қарши "айбловлар" нинг моҳияти шундан иборат - у ҳақиқатан ҳам россияпарастми, унинг Москва билан алоқаси бор-йўқлиги муҳим эмас. Асосийси, унинг оғзини ёпиш керак. Рақибингизнинг кўзига қараб, унинг тарафдорларидан бирининг рус рафиқаси ёки токчада матрешкаси борлигини айтсангиз, у сизга нима ҳам жавоб қайтариши мумкин? Бир узоқ вақт қатор Европа мамлакатларида синовдан ўтган усул.

Европанинг янги "темир хоними" Урсула фон дер Ляйен оғзидан оппонентлари номига янграган ошкора таҳдидларнинг маъноси ҳам шунда. Совуқ уруш "Жодугарларга овсиз" кечиши мумкин эмас. Европа бу урушда асир олмоқчи эмас ва "бешинчи устун" деб эълон қиладиганларининг ҳаммасини йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда. Ва бу фақат бошланиши.

0