Тошкентдаги иккита мактаб карантинга ёпилди

© AFP 2023 / THOMAS KIENZLEШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шайхонтоҳур туманидаги 40, 262-сонли мактабларда анъанавий ўқув жараёни ўқитувчиларда коронавирус аниқлангани боис вақтинчалик тўхатилди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. 15 сентябрдан бошлаб Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги 40 ва 262-сонли мактабларда анъанавий кўринишдаги дарслар коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вақтинчалик тўхатилди. Бу ҳақда пойтахт Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Школа №27 Мирзо-Улугбекского района Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Янги ўқув йили, пандемия: мактаблар фаолият юритишга тайёрми?

“Бугунги кунда барча ҳудудларда мактаб ўқитувчиларининг COVID-19 инфекциясига тест топшириш жараёни амалга оширилмоқда. Тест топшириш жараёнида афсуски натижалар мусбат чиқаётган ҳолатлар ҳам бор. Қувонарли томони аксарият ўқитувчиларда касаллик аломатларсиз енгил ҳолда кечаётгани сабабли, уларнинг айримлари ўзлари ҳам вирусни бошидан кечираётганидан бехабар бўлган”, - дейилади ХТВ хабарида.

Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан 137 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатмоқда. Қолган мактаблар фаолияти анъанавий тарзда бошлагунга қадар дарс машғулотларининг онлайн тарзда, яъни "Онлайн-мактаб" лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 239 нафар мактаб ўқитувчиси ва техник ходими коронавирусга чалингани аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0