Главный имам-хатиб Ташкентской области Хайрулла Турматов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби вафот этди

370
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов 44 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўлим сабаблари очиқланмаган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов 44 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда унинг ўлим сабаби маълум қилинмаган.

Хайруллоҳ Турматов 1976 йил 16 августда Ангрен шаҳрида туғилган. Тошкент Ислом институтини (2001) ва Тошкент вилоят педагогика институтини (2003) тамомлаган. Турли йилларда у “Четсув” (1994−2003), “Қорабоғ” масжидларида имом-хатиб ва шу билан бирга, Ангрен шаҳрида бош имом-хатиб (2003−2014) бўлиб ишлаган.

2014 йилдан буён эса Зангиота масжиди имом-хатиби ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимларида ишлаб келаётган эди.

370
Хвост самолета узбекских авиалиний

Самара - Тошкент парвозига чипталар сотиш бошланди

44
(Янгиланган 10:40 18.09.2020)
Айни дамда чоршанба, 23 сентябр куни амалга ошириладиган "Самара - Тошкент" парвозига 352 доллардан авиачипта харид қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways 23 сентябрдан бошлаб Самарадан чартер парвозлари ташкил қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания расмий саҳифаси. 

"Ўзбекистон фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2020-йил 23-сентябр куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилади" - дейилган хабарда. 

Компания расмий саҳифасида келтирилишига кўра, чипта нархи 352 долларни ташкил қилади. Парвозлар жадвали ҳамда чипталар нархи билан батафсил авиакомпания расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар 397 доллардан эркин савдода сотилмоқда. Яқин орада Санкт-Петербургда ҳам чипталар савдоси очилиши кутилмоқда. 

 

44

Ўзбекистонда коронавирус: 17 сентябрь асосий хабарлари

605
Сутка давомида 465 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 627 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 465 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 627 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 188 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 496 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 45 970 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Айни пайтда 3 244 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), Тошкент вилоятида яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак) ҳамда пойтахтлик 69 ёшли Б.Т. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 503 киши пандемия қурбони бўлди.

Парвозлар ҳақида

Пандемия вақтида Ўзбекистонга ҳаво транспорти орқали йўловчилар кириб келиш тартиби белгиланди.

"Қизил" ва "Сариқ" ҳудудлардан Ўзбекистонга келаётган йўловчилар COVID-19 аниқланмагани ҳақида маълумотнома тақдим этиши керак. Йўловчи ПЗР анализи парвозда 72 соатдан узоқ бўлмаган муддат ичида топширилган бўлиши керак. Фақат вирус аниқланмаган йўловчилар парвозга қўйилади.

"Қизил" ҳудудлардан келган йўловчилар аэропорт паспорт назорати хизматига COVID-19 таҳлил натижаси ва 14 кунлик уй карантинига жойлашиш мажбуриятномани тақдим этишлари шарт.

"Сариқ" ҳудудлардан келган йўловчилар паспорт назорати хизматига COVID-19 аниқланмагани ҳақидаги ПЗР тест натижаси акс этган ҳужжатни топширишлари талаб этилади.

"Яшил" ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

Ёпилган мактаблар

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги янги ўқув йилида ўқувчилар учун эшигини очган 9 та мактаб яна фаолиятини тўхтатди. Мактаблар ёпилишига туманда коронавирус пандемияси билан гумон қилинаётган фуқаролар сони ошгани сабаб бўлган.

ЕИИБ кредити

Европа тикланиш ва тараққиёт банки “Ипак Йўли” банкига 20 миллион доллар ажратилишини маъқуллади.

15 миллиони кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун кредит линияси шаклида, яна 5 миллион доллари савдони молиялаштириш учун ажратилган.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 29,9 миллиондан ошди, 941 минг киши вафот этди, 20,3 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,6 млн), Ҳиндистонда (5,0 млн), Бразилияда (4,4 млн).

605
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

14
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

14