Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 49,3 мингдан ошди

94
Тун давомида яна 223 кишида коронавирус аниқланди. Аниқланган касалланганлар сони бўйича Тошкент яна етакчи.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 223 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 49 385 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 116 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 411 нафарга етган.

Шу пайтга қадар 45 474 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 3 500 нафар бемор даволанмоқда.

94
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон
Пробирки с биоматериалом

Бирйўла 10 ҳудудда коронавирус аниқланди

23
Ўтган тун давомида 232 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Наманган вилоятида яна энг кўп касалланиш аниқланган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида 232 янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Жами касалланганлар сони 52 491 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 78 нафари Наманган вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор (эркак ва аёл) вафот этди. Жами қурбонлар сони 440 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 48 606 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 445 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.

23
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Презентация LADA Vesta

Автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

198
(Янгиланган 19:29 21.09.2020)
Ўзбекистонда аҳоли пунктида автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қўйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

“Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш” сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

“Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади”, - дейилган ҳужжат тушунтириш хатида.

Айни вақтда лойиҳа фаол муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчилар томонидан 37 та таклиф киритилди.   

198