Врач с маленьким пациентом в инфекционном отделении. Архивное фото

Кавасаки синдроми коронавирус билан боғлиқми? эксперт жавоби

238
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Кавасаки синдроми борасидаги саволлар юзасидан жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Кавасаки синдроми, унинг коронавирус инфекциясига боғлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.   

COVID-19 касаллигининг юқори даражаси кузатилган мамлакаларда болаларда коронавирус инфекциясидан кейин педиатрик кавасакисимон синдром шаклидаги янги касаллик 2020 йил апрель ойидан қайд этила бошланди.

COVID-19 бўлган болалар ва ўсмирларда вақтинчалик ассоцияцияланган Мульттизимли яллиғланиш синдроми (МВС) — COVID-19 инфекциясидан сўнг яллиғланиш билан боғлиқ иммунологик ҳодиса. Ушбу патология инфекциядан сўнг юзага келади ва болаларда COVID-19 га чалингандан 3-5 ҳафта ўтиб ривожланади, қонда антитаначалар аниқланишида пайдо бўлади.

Мульттизимли яллиғланиш синдромининг асосий клиник аломатлари:

- 24 соат давомида тана ҳароратининг 38,5 даражадан юқори бўлиши;

- ошқозон-ичак тракти бузилиши: қоринда оғриқ, қусиш, кўнгил айниши, диарея;

- 50 фоиз ҳолатларда нафас тизими шикастланиши мумкин, яъни йўтал, оғир пневмония ривожланиши туфайли нафас сиқилиши.

- Касаллик  босқичларига кўра, танада доғлар, папулалар, конъюктивит, лимфотугунлар катталашиши, киста ва оёқдаги шишлар пайдо бўлиши мумкин;

- юракда оғриқлар шаклида юрак-қон томир аломатлари ҳам мавжуд;

- шунингдек, тил ва лабда оч қизил рангда қизариш кузатилади.

Таъкидлаш лозимки, COVID-19 билан боғлиқ мульттизимли яллиғланиш синдроми (МВС) болаларда тарқалган касаллик ҳисобланмайди, бироқ айрим болаларда коронавирус инфекциясидан сўнг Кавасаки касаллигига ўхшаш клиник белгилар пайдо бўлиши мумкин ва касаллик юрак мушаклари яллиғланиши, юрак томирлари аневризми ривожланиши ва бошқа орган ва тизимлар шикастланиши белгилари билан оғир кечиши мумкин.

Сан-Антониодаги Техас университети тиббиёт фанлари маркази шифокори Альваро Морейронинг сўзларига кўра, тадқиқот давомида бутун дунёда 1 январдан 25 июлга қадар қайд этилган 662 нафар мульттизимли яллиғланиш синдроми бўлган болалар саломатлиги ўрганилди. Уларнинг аксариятида юрак шикастланиши кузатилган.

Шунингдек, болаларда Кавасаки касаллигида кузатиладиган юрак қон-томирлар кенгайиши ҳам қайд этилган. Тахминан 10% болаларда юрак томир аневризми кузатилган. Аневризм бўлган болалар саломатлиги энг кўп хавф остида.

Яна бир хулоса, мульттизимли синдром бўлган беморларнинг деярли ярми семизлик ва ортиқча вазндан азият чекишган.

Шунинг учун ҳам болаларда COVID-19ни олдини олиш чора-тадбирлари аввалгидай долзарб. Ушбу касалликни муваффақиятли даволаш учун эрта ташхислаш ва ўз вақтида муолажа қилиш муҳим ҳисобланади.

238
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1158)

Ўзбекистонда коронавирус: 22 сентябрь асосий хабарлари

252
Сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 461 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 49 067 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 176 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 442 киши пандемия қурбони бўлди.

Мигрантларга имтиёз

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилади.

Бу вақт оралиғида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Абу-Даби-Тошкент

БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Airbus-320-214  ҳаво кемаларида  парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида амалга оширилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 31,3 миллиондан ошди, 965 минг киши вафот этди, 21,5 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,9 млн), Ҳиндистонда (5,6 млн), Бразилияда (4,6 млн).

252
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1158)
Национальная валюта Узбекистана — сум

“Бюджетчилар”га айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

212
Бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

Қарорга кўра:

- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;

- ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

212

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

302
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

302