Ўзбекистонда коронавирус: 17 сентябрь асосий хабарлари

713
(Янгиланган 18:27 18.09.2020)
Сутка давомида 465 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 627 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 465 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 627 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 188 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 496 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 45 970 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Айни пайтда 3 244 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), Тошкент вилоятида яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак) ҳамда пойтахтлик 69 ёшли Б.Т. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 413 киши пандемия қурбони бўлди.

Парвозлар ҳақида

Пандемия вақтида Ўзбекистонга ҳаво транспорти орқали йўловчилар кириб келиш тартиби белгиланди.

"Қизил" ва "Сариқ" ҳудудлардан Ўзбекистонга келаётган йўловчилар COVID-19 аниқланмагани ҳақида маълумотнома тақдим этиши керак. Йўловчи ПЗР анализи парвозда 72 соатдан узоқ бўлмаган муддат ичида топширилган бўлиши керак. Фақат вирус аниқланмаган йўловчилар парвозга қўйилади.

"Қизил" ҳудудлардан келган йўловчилар аэропорт паспорт назорати хизматига COVID-19 таҳлил натижаси ва 14 кунлик уй карантинига жойлашиш мажбуриятномани тақдим этишлари шарт.

"Сариқ" ҳудудлардан келган йўловчилар паспорт назорати хизматига COVID-19 аниқланмагани ҳақидаги ПЗР тест натижаси акс этган ҳужжатни топширишлари талаб этилади.

"Яшил" ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

Ёпилган мактаблар

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги янги ўқув йилида ўқувчилар учун эшигини очган 9 та мактаб яна фаолиятини тўхтатди. Мактаблар ёпилишига туманда коронавирус пандемияси билан гумон қилинаётган фуқаролар сони ошгани сабаб бўлган.

ЕИИБ кредити

Европа тикланиш ва тараққиёт банки “Ипак Йўли” банкига 20 миллион доллар ажратилишини маъқуллади.

15 миллиони кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун кредит линияси шаклида, яна 5 миллион доллари савдони молиялаштириш учун ажратилган.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 29,9 миллиондан ошди, 941 минг киши вафот этди, 20,3 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,6 млн), Ҳиндистонда (5,0 млн), Бразилияда (4,4 млн).

713
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1229)

Спутник V вакцинаси 85 % одамларда енгил қабул қилинмоқда - Гинцбург

34
(Янгиланган 18:16 26.10.2020)
Спутник V - вакцинасини тахминан 15% одамларда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи ва мушакллар оғриши қайд этилган. Қолганларда - ҳеч қандай салбий таъсир сезилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. "Спутник V" вакцинаси 85 % одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз қабул қилинмоқда, деди Гамалея номидаги НИЦЭМ директори Александр Гинцбург "Россия 24" телеканали эфирида. 

"Вакцинация қилинаётган кишиларнинг тахминан 15%ида вакцинанинг қўшимча салбий таъсири сезилмоқда. Қолган 85% - одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз ва қўшимча ноқулайликларсиз қабул қилинмоқда", - деди Гинцбург.

"Спутник V" вакцинасининг салбий таъсири сифатида тана ҳарорати 38 градусга ошиши, бош оғриғи, мушаклар оғриши, укол қилинган жойининг қизариши кузатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" - коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган вакцина бўлиб, у 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган эди. Вакцина одам аденовируси асосида яратилган бўлиб, икки босқичда инсон танасига киритилади. Вакцина яратувчилари уни коронавирусга қарши 100% самарали деб таърифлашмоқда. Вакцина болалар ва 65 ёшдан катталар, шунингдек аллергияси бор, сурункали касаллиги бор кишиларга тавсия этилмайди. 

34
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

“Ўзархив” илк бор Амир Темур қабри очилиши суратларини оммага кўрсатди

142
(Янгиланган 17:50 26.10.2020)
Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратлар омма эътиборига ҳавола этилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. “Ўзархив” агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратларни омма эътиборига ҳавола этди.

1941 йил Амир Темур қабрини очилиши экспедициясига академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва антрополог М.М.Герасимовлар бошчилик қилган.

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

Таъкидланишича, ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда. 

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

1941 йилнинг апрель ойида Самарқанддаги Амир Темур, Улуғбек, Қозизода Румий даҳмаларини очишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди

142