Самара - Тошкент парвозига чипталар сотиш бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровХвост самолета узбекских авиалиний
Хвост самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда чоршанба, 23 сентябр куни амалга ошириладиган "Самара - Тошкент" парвозига 352 доллардан авиачипта харид қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways 23 сентябрдан бошлаб Самарадан чартер парвозлари ташкил қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания расмий саҳифаси. 

"Ўзбекистон фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2020-йил 23-сентябр куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилади" - дейилган хабарда. 

Компания расмий саҳифасида келтирилишига кўра, чипта нархи 352 долларни ташкил қилади. Парвозлар жадвали ҳамда чипталар нархи билан батафсил авиакомпания расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар 397 доллардан эркин савдода сотилмоқда. Яқин орада Санкт-Петербургда ҳам чипталар савдоси очилиши кутилмоқда. 

 

Янгиликлар лентаси
0