Медицинский работник

Ўзбекистонда коронавирус: 18 сентябрь асосий хабарлари

539
(Янгиланган 18:50 18.09.2020)
Сутка давомида 492 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 253 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 492 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 253 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 10 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 435 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 46 527 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 307 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл), Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак), Шайхонтоҳур туманида яшаган 83 ёшли Т.М. (эркак), Зангиота туманида яшаган 42 ёшли Д.М. вафот этди.

Ўзбекистонда жами 419 киши пандемия қурбони бўлди.

Россиялик шифокорлар ташрифи

Москвадан 35 нафар шифокорлар COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонлик ҳамкасбларига ёрдам бериш мақсадида Тошкентга жўнаб кетишди.

Ёрдам бригадаси таркибида инфекцинистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорлари ва тиббий ҳамширалар бор.

Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган. 

Самарадан чартер

Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 23 сентябр куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилди. Чипта нархи 352 доллар.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 30,2 миллиондан ошди, 947 минг киши вафот этди, 20,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,7 млн), Ҳиндистонда (5,2 млн), Бразилияда (4,5 млн).

539
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1229)

Спутник V вакцинаси 85 % одамларда енгил қабул қилинмоқда - Гинцбург

3
(Янгиланган 18:16 26.10.2020)
Спутник V - вакцинасини тахминан 15% одамларда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи ва мушакллар оғриши қайд этилган. Қолганларда - ҳеч қандай салбий таъсир сезилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. "Спутник V" вакцинаси 85 % одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз қабул қилинмоқда, деди Гамалея номидаги НИЦЭМ директори Александр Гинцбург "Россия 24" телеканали эфирида. 

"Вакцинация қилинаётган кишиларнинг тахминан 15%ида вакцинанинг қўшимча салбий таъсири сезилмоқда. Қолган 85% - одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз ва қўшимча ноқулайликларсиз қабул қилинмоқда", - деди Гинцбург.

"Спутник V" вакцинасининг салбий таъсири сифатида тана ҳарорати 38 градусга ошиши, бош оғриғи, мушаклар оғриши, укол қилинган жойининг қизариши кузатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" - коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган вакцина бўлиб, у 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган эди. Вакцина одам аденовируси асосида яратилган бўлиб, икки босқичда инсон танасига киритилади. Вакцина яратувчилари уни коронавирусга қарши 100% самарали деб таърифлашмоқда. Вакцина болалар ва 65 ёшдан катталар, шунингдек аллергияси бор, сурункали касаллиги бор кишиларга тавсия этилмайди. 

3
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

“Ўзархив” илк бор Амир Темур қабри очилиши суратларини оммага кўрсатди

61
(Янгиланган 17:50 26.10.2020)
Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратлар омма эътиборига ҳавола этилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. “Ўзархив” агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратларни омма эътиборига ҳавола этди.

1941 йил Амир Темур қабрини очилиши экспедициясига академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва антрополог М.М.Герасимовлар бошчилик қилган.

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

Таъкидланишича, ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда. 

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

1941 йилнинг апрель ойида Самарқанддаги Амир Темур, Улуғбек, Қозизода Румий даҳмаларини очишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди

61