Вице-премьер Узбекистана Уктам Барноев

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

685
(Янгиланган 14:47 20.09.2020)
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев коронавирус асоратлари оқибатида 56 ёшида вафот этди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди.

"Бухоронинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Исоевич Барноев бугун, 20 сентябрь куни коронавирусга чалиниш оқибатида 56 ёшида вафот этди", - дейилган Бухоро вилояти ҳокимлиги хабарида.

Аввалроқ у коронавирусга чалингани ва ҳозирда даволанаётгани хабар қилинган эди.

Ўктам Барноев 2016 йил декабридан 2020 йил 28 февралигача Бухоро вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган. 2020 йил февраль ойи охирида бош вазир ўринбосари этиб тайинланган эди. Шунингдек, у июль ойида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига раис этиб сайланган эди.

685
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

12
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

12
Ёдгор Саъдиев стал новым директором Узбекского национального академического драматического театра

Ёдгор Саъдиев миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

80
Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Театрда жамоаси билан йиғилиш Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев  Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

Ёдгор Саъдиев 1946 йилда Тошкентда таваллуд топган. 1989 йили Давлат мукофоти, 1990 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1998 йили “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2005 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2016 йили “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони, 2018 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан билан тақдирланган.

1971-1987 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри актёри сифатида фаолият олиб борган. 1987-1992 йилларда Ўзбек давлат драма театрида ижод қилган.

1992-1998 йилларда яна Ўзбек давлат академик драма театрида ишлади. 1998-2012 йилларда “Қалқон” киностудияси бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2012 йилдан буён яна Ўзбек миллий академик драма театрида актёр сифатида ишлаб келмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Ёдгор Саъдиев 20га яқин фильмларда такрорланмас роллар ижро этиб, "Шайтанат" ва "Иблис девори" каби бадиий асарларда режиссёрлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, театр директори лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов жорий йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди.  

80