Тун давомида энг кўп Наманганда коронавирус билан касалланиш аниқланди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишКоронавирус
Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида яна 149 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Уларнинг 91 нафари Наманган вилоятидан.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 149 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 798 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Аллея на Ганге - Sputnik Ўзбекистон
Оқилов болалар орасида ҳам коронавирус билан касалланиш кўпаётганини маълум қилди

Янги касалланганларнинг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари  Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур  туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 435 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 47 932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3422 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0