Ўзбекистонда об-ҳаво ҳафта охиригача салқин ва қуруқ бўлади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишОсенний лес
Осенний лес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Об-ҳаво ҳарорати ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 21 сентябрдан салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар қилмоқда.

21 сентябрда куннинг иккинчи ярмида булутлар кўпая бошлайди, кечга бориб республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ҳарорат ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Сентябрь ойининг охиригача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ойнинг охири учун хос бўлган ҳавонинг сақланиб туриши кутилмоқда. Уралдан салқин ҳаво кириб туриши ҳисобига ҳарорат республика бўйича меъёрдан 3-4 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 20-25 даражани ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0