Национальная валюта Узбекистана — сум

Ипотека кредитини олиш янада соддалаштирилади

422
Ўзбекистонда уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Янги тартибдаги уй-жой қуришга ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилинади.

“Янги тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (576-сон, 21.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, тажриба тариқасида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида “Ипотекабанк” АТИБ ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш бўйича қуйидагиларга рухсат берилади:

- мижознинг танловига кўра, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити қарз олувчининг пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;

- қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;

- даромадлари тўғрисида камида охирги 3 ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар, иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия тўловлари, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларациялар билан бирга ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадларни қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда инобатга олишга;

- кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;

- кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;

- якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материaллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига.

422
Стенд Узбекистана на продовольственной выставке Продэкспо-2020

Алкогол истеъмол ёшини янада ошириш таклиф қилинди - янги қонун

63
(Янгиланган 14:16 30.10.2020)
Узумчилик ва виночилик агентлиги табиий винолардан бошқа алкогол рекламасини таъқиқловчи қонун лойиҳасини таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишда, реклама қилишда қўшимча чековлар киритилиши мумкин. Бу ҳақида янги қонун лойиҳақида айтиб ўтилган. 

Ушбу қонун лойиҳасида айтилишига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тартибига қўйидаги чекловларни киритиш керак: 

1. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшда катта бўлган фуқароларга (ҳозир 20) 

2. Алкогол (кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишнинг ҳар қандай турлари, сотувини рағбатлантириш ва ҳомийлик қилиш тақиқланади

3. Кўпикланадиган ва табиий вино учун реклама телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 гача намойиш қилиниши мумкин.

4. Алкогол маҳсулотини иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

5. Тамаки маҳсулотларин жамоат жойларида ва транспортда фақат махсус ажратилган жойларда истеъмол қилиш мумкин; 

6. Шахсий автотранспорт воситаларида 18 ёшга тўлмаган ёки хомиладор аёллар бўлган тақдирда, тамаки маҳсулоти ва чилимни истеъмол қилиш тақиқланади.

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан таклиф этилган ушбу қонун лойиҳаси 13 ноябрга қадар муҳокамада бўлади. 

 

 

 

 

63

Қорақалпоқ асираси: Қонликўлда 24 ёшли аёл оила қуриш мақсадида ўғирланди

223
(Янгиланган 12:11 30.10.2020)
Ўғрилар аёлнинг орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран "Nexia-2" автомашинасига миндириб, Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришиган.

ТОШКЕНТ, 30 - Sputnik. Никоҳга кириш учун мажбуран ўғирланган аёл ИИБга мурожаат қилди, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида 13 октябрь куни содир бўлган.

Кечга томон 30 ёшли Д.Е., танишлари 29 ёшли Р.Ж. ва 30 ёшли П.Б.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 24 ёшли аёл - Г.С.ни унинг эркига хилоф равишда ўғирлаб кетишган.

Ўғрилар аёлнинг орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран "Nexia-2" автомашинасига миндириб, Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришиган.

Ўғирлашдан мақсад Г.С.,ни Д.Е., билан никоҳлаш бўлган.

Ҳолат юзасидан Г.С., туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.,нинг номида бўлган “Nexia-2” русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қанликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

 

 

223

Тошкент яқинида "Мистер Нокаут" фильми тасвирга олиш ишлари бошланди

15
Картина сюжетида Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Россия Федерацияси "Кинодом" ижодий уюшмаси вакиллари навбатдаги фильмни суратга олиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюришди. Бу ҳақда Тошкент вилояти туризмни бошқариш департаменти хабар бермоқда.

"Айни пайтда, кино ижодкорлар Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур Совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган "Мистер Нокаут" фильмини тасвирга олиш ишларини бошлаган", - дейилади хабарда.

Айни вақтда, суратга олиш ишларини давом эттириш учун жойни танлаш ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Mr. Нокаут" фильми бош режиссёри Артем Михалков октябр ойи ўрталарида Ўзбекистонга келган эди. Бош қаҳрамонни Виктор Хориняк ижро этиши маълум. Мураббий ролига Сергей Безруковни таклиф этиш режалаштирилган эди. Бюджети 200 миллион рублни ташкил этадиган картинани жорий йилнинг ўзида прокатга чиқариш мўлжалланмоқда. Фильмнинг суратга олиш ишлари Россия, Ўзбекистон, Польша ва Японияда бўлиб ўтади.

15