Заслуженый артист Узбекистана Шухрат Каюмов

Кутилмаган ва оғир жудолик: маданият вазири Шуҳрат Қаюмов вафоти ҳақида

1762
Озодбек Назарбеков хонанданинг ҳали қиладиган ишлари, яратадиган ижодлари, ёшларга ўрнак бўладиган фаолияти, очилмаган қирралари кўп бўлганини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Вазирнинг сўзларига қараганда, артистнинг вафот кутилмаган ва оғир жудолик бўлган.

“Кутилмаган ва оғир жудолик. Биз бугун ажойиб инсон, истеъдодли, серқирра ижодкор, ақлли, теран фикрловчи, мулоҳазакор дўстимиз, яқинимизни йўқотдик. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти ҳам биз учун кутилмаган ва оғир жудоликлардан бири бўлди”, - дея ёзган Назарбеков Instagram᾽даги саҳифасида.

У бундай маданиятли инсонлар ҳамиша оиласига, касбига, ватани ва халқига, яқинларига садоқат тимсоли эканини таъкидлаган.

“Ҳа, Шуҳрат Қаюмовнинг ҳали қиладиган ишлари, яратадиган ижодлари, ёшларга ўрнак бўладиган фаолияти, очилмаган қирралари кўп эди. Лекин, минг афсуски, айни пайтда унинг оиласига, яқинларига, ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиришдан ўзга чорамиз йўқ. Илоҳим, дўстимизнинг охирати обод, жойлари жаннатдан бўлсин!”, - дея сўзларига якун ясаган маданият вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди.

1762
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига кирди

0
“Gallup” Халқаро тадқиқот институти рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Gallup” Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилган. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.

Всемирный индекс закона и порядка

Исландия, Қувайт, Норвегия, Aвстрия, Швейцария ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам кучли ўнликка кирган.

Биринчи ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой эса (94) учинчи поғонадан ўрин олган. Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

Таъкидланишича, Сингапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Афғонистон эса кетма-кет иккинчи йил охирги ўринда қайд этилмоқда.

0
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

102
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

102