Ўзбекистонда коронавирус: 22 сентябрь асосий хабарлари

382
Сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 461 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 49 067 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 176 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 442 киши пандемия қурбони бўлди.

Мигрантларга имтиёз

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилади.

Бу вақт оралиғида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Абу-Даби-Тошкент

БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Airbus-320-214  ҳаво кемаларида  парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида амалга оширилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 31,3 миллиондан ошди, 965 минг киши вафот этди, 21,5 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,9 млн), Ҳиндистонда (5,6 млн), Бразилияда (4,6 млн).

382
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1237)
Стенд Узбекистана на продовольственной выставке Продэкспо-2020

Алкогол истеъмол ёшини янада ошириш таклиф қилинди - янги қонун

44
(Янгиланган 14:16 30.10.2020)
Узумчилик ва виночилик агентлиги табиий винолардан бошқа алкогол рекламасини таъқиқловчи қонун лойиҳасини таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишда, реклама қилишда қўшимча чековлар киритилиши мумкин. Бу ҳақида янги қонун лойиҳақида айтиб ўтилган. 

Ушбу қонун лойиҳасида айтилишига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тартибига қўйидаги чекловларни киритиш керак: 

1. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшда катта бўлган фуқароларга (ҳозир 20) 

2. Алкогол (кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишнинг ҳар қандай турлари, сотувини рағбатлантириш ва ҳомийлик қилиш тақиқланади

3. Кўпикланадиган ва табиий вино учун реклама телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 гача намойиш қилиниши мумкин.

4. Алкогол маҳсулотини иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

5. Тамаки маҳсулотларин жамоат жойларида ва транспортда фақат махсус ажратилган жойларда истеъмол қилиш мумкин; 

6. Шахсий автотранспорт воситаларида 18 ёшга тўлмаган ёки хомиладор аёллар бўлган тақдирда, тамаки маҳсулоти ва чилимни истеъмол қилиш тақиқланади.

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан таклиф этилган ушбу қонун лойиҳаси 13 ноябрга қадар муҳокамада бўлади. 

 

 

 

 

44

Қорақалпоқ асираси: Қонликўлда 24 ёшли аёл оила қуриш мақсадида ўғирланди

201
(Янгиланган 12:11 30.10.2020)
Ўғрилар аёлнинг орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран "Nexia-2" автомашинасига миндириб, Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришиган.

ТОШКЕНТ, 30 - Sputnik. Никоҳга кириш учун мажбуран ўғирланган аёл ИИБга мурожаат қилди, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида 13 октябрь куни содир бўлган.

Кечга томон 30 ёшли Д.Е., танишлари 29 ёшли Р.Ж. ва 30 ёшли П.Б.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 24 ёшли аёл - Г.С.ни унинг эркига хилоф равишда ўғирлаб кетишган.

Ўғрилар аёлнинг орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран "Nexia-2" автомашинасига миндириб, Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришиган.

Ўғирлашдан мақсад Г.С.,ни Д.Е., билан никоҳлаш бўлган.

Ҳолат юзасидан Г.С., туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.,нинг номида бўлган “Nexia-2” русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қанликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

 

 

201