Самарқанд вилоятида "тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги" эълон қилинди

90
Хотин-қизлар томонидан спиртли ичимлик таъсирида қотиллик, баданга оғир тан жароҳати етказиш, айниқса оила-турмуш доирасидаги жиноятларга барҳам берилмаётганлиги ташвишли холдир, дея хабар қилган вилоят ИИБ

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Самарқанд вилоятида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган оғир жиноятлар сони камаймаяпти. Ўтган 8 ой давомида вилоят хотин-қизлар томонидан 183 та жиноятлар содир этилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Маҳаллаларда оилаларга кирилиб яқин қариндошлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар ўрганилмаётганлиги натижасида, хотин-қизлар томонидан спиртли ичимлик таъсирида қотиллик, баданга оғир тан жароҳати етказиш, айниқса оила-турмуш доирасидаги жиноятларга барҳам берилмаётганлиги ташвишли холдир. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида вилоят ҳудудида хотин-қизлар томонидан 183 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу жиноятларда 198 нафар хотин-қизлар иштирок этган", - дейилади хабарда.

Ўтган 8 ой давомида 86 нафар хотин-қизлар жиноятдан жабрланган.

Оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, тазйиқ ва зўравонлик содир этиш эҳтимоли мавжуд шахслар билан профилактик тадбирлар самарасиз ташкил этилаётгани сабабли кўплаб хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлгани кузатилган.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида 254 та ҳолатда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган. 

Шунингдек, жиноят содир этиш ҳамда жиноят қурбони бўлиши эҳтимоли бўлган хотин-қизларнинг рўйхатлари расмиятчилик учун шакллантирилиб, ушбу тоифадаги шахслар билан индивидуал тарзда ишлар ташкил этилмаганлиги оқибатида ушбу тоифадаги хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилиши, жиноят қурбони бўлиб қолиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, тазйиқ ва зўравонлик, шаръий никоҳ ва эрта турмушларнинг олдини олиш шунингдек мақсадида 20 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар вилоят миқёсида "Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги" махсус профилактик тадбирлари ўтказилиши белгиланмоқда.

Ойлик давомида, жиноят содир этиш ва жиноят қурбони бўлиши эҳтимоли юқори бўлган, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг рўйхати секторлар ва маҳаллалар кесимида қайтадан шакллантирилмоқда.

90
Ёдгор Саъдиев стал новым директором Узбекского национального академического драматического театра

Ёдгор Саъдиев миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

77
Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Театрда жамоаси билан йиғилиш Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев  Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

Ёдгор Саъдиев 1946 йилда Тошкентда таваллуд топган. 1989 йили Давлат мукофоти, 1990 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1998 йили “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2005 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2016 йили “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони, 2018 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан билан тақдирланган.

1971-1987 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри актёри сифатида фаолият олиб борган. 1987-1992 йилларда Ўзбек давлат драма театрида ижод қилган.

1992-1998 йилларда яна Ўзбек давлат академик драма театрида ишлади. 1998-2012 йилларда “Қалқон” киностудияси бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2012 йилдан буён яна Ўзбек миллий академик драма театрида актёр сифатида ишлаб келмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Ёдгор Саъдиев 20га яқин фильмларда такрорланмас роллар ижро этиб, "Шайтанат" ва "Иблис девори" каби бадиий асарларда режиссёрлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, театр директори лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов жорий йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди.  

77
Мужчина работает отбойным молотком

Ақли заифликка олиб келувчи иш маълум қилинди

167
Бир гуруҳ олимлар жисмоний меҳнат тури ва ақли заифлик ривожланиши ўртасидаги боғлиқни аниқлашди. Бундай хулосалар 1970 йилдан бошлаб 4 721 эркакни кузатиш натижасида олинган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Даниялик олимлар жисмоний меҳнат тури ва ақли заифлик ривожланиши ўртасидаги боғлиқни аниқлашди. Мутахассисларнинг тадқиқот натижалари “Medicine & Science in Sports” журналида чоп қилинган.

Олимлар оғир иш ва спорт билан шуғулланиш инсон соғлиғига таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашган. Таъкидланишича, меъёридаги юкламалар ва машқлар фойдалидир. Шу билан бирга олимлар маълумотларига кўра, оғир жисмоний меҳнат ички органларнинг, жумладан, миянинг ишдан чиқишига олиб келади.

Мутахассислар оғир меҳнат ақли заифлик ривожланиши хавфини 55 фоизга ошириши ҳақидаги фикрга келишган.

Бундай хулосалар 1970 йилдан бошлаб 4 721 эркакни кузатиш натижасида олинган.

Олимларнинг ф икрига кўра, тадқиқот натижалари оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ходимлар ўртасида ақли заифликнинг олдини олиш масаласида иш берувчиларнинг диққатини жалб қилиши зарур.

167
Сотрудник полиции в Ницце

Франция: Ницца церковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

1
Франциянинг Ницца шаҳрида Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳолат соат 9.00да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Рейтер маълум қилишича, аёл бошидан жудо қилинган.

Ҳужум қилган киши қўлга олинди.

Ницца ҳукумати шаҳарда барча черковларни ёпади.

1