“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди

© AP Photo / Dmitri LovetskyШота Арвеладзе
Шота Арвеладзе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Пахтакор” бугун Қатарда Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасида Эроннинг “Шаҳр Ходро” жамоасига қарши бош мураббийсиз майдонга тушади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзеда кеча ўтказилган тест натижаси мусбат чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинди.

Хабарда ёзилишича, жамоалар Қатарга етиб келгандан буён ҳар ўйиндан аввал коронавирус инфекциясига тест топшириб келмоқда. Шу кунгача “Пахтакор” футбол клуби делегацияси аъзолари 4 марта тест топширган.

“Кеча ўтказилган тестда бош мураббий Шота Арвеладзеда вирус борлиги аниқланди. Шу сабабли у ОФК протоколига мос тарзда изоляцияга олинди”, - дейилган хабарда.

Қатарга етиб келган делегация вакиллари ва футболчиларда вирус аниқланмаган.

“Пахтакор” 23 сентябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасида Эроннинг “Шаҳр Ходро” жамоасига қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи ўйинини улар бош мураббийсиз ўтказишга мажбур.

5-тур натижаларига кўра, "Пахтакор" ўз гуруҳида 8 очко жамлаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0