Ўзбекистонда коронавирус: 24 сентябрь асосий хабарлари

599
Сутка давомида 387 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 834 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 387 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 834  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 398 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 50 230 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 158 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 446 киши пандемия қурбони бўлди.

Чартер

Бугун Самарқанд аэропортида 3та чартер парвоз кутиб олинди. Санкт-Петербург шаҳридан учиб келган ушбу парвозлар орқали 900 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанига қайтарилди. Парвозлар iFLy ва Azur авиакомпаниялари ҳаво кемаларида амалга оширилди.

Россиялик шифокорлар билан учрашув

Вашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев россиялик тиббиёт ходимлари билан учрашди. Ҳозирда россиялик шифокорлар вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, республика  шифокорлари билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 32,1 миллиондан ошди, 981 минг киши вафот этди, 23,7 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,1 млн), Ҳиндистонда (5,7 млн), Бразилияда (4,6 млн).

599
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
Город Мекка в Саудовской Аравии

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин

347
Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан хабар беришларича, агентлик, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтган.

Учрашувда Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.

Яқин вақт ичида фуқароларни Саудия Арабистонида қассобчилик билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар ўрганилади. Номзодларнинг шариат асосида Ҳаж мавсумида қурбонлик учун ҳайвонни сўйиш тажрибаси, араб ёки инглиз тилини билиш даражаси эътиборга олинади, фуқароларни бу соҳага тайёрлаш имкониятлари ўрганилади.

347
Навои. Касым Шайх

Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони кўпайди

351
Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони яна биттага кўпайди.

1 октябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши: Самарқанд вилояти – 3928,7 минг киши; Фарғона вилояти – 3802,7 минг киши; Қашқадарё вилояти – 3318,0 минг киши; Андижон вилояти – 3172,1 минг киши; Тошкент вилояти – 2977,8 минг киши; Наманган вилояти – 2852,3 минг киши; Сурхондарё вилояти – 2667,3 минг киши; Тошкент шаҳри – 2654,6 минг киши; Бухоро вилояти – 1939,6 минг киши; Қорақалпоғистон Республикаси – 1916,1 минг киши; Хоразм вилояти – 1884,1 минг киши; Жиззах вилояти – 1403,2 минг киши; Навоий вилояти – 1009,3 минг киши; Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.

351

Ўзбекистон энергетика соҳасига энг илғор тажрибалар жорий этилади - Алишер Султонов

153
Ўзбекистон энергетика соҳаси уч босқичда ислоҳ этилади. Соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва "яшил" энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда, дея қайд этди Энергетика вазири Алишер Султонов

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон энергетика секторида энг яхши, замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбати давомида Энергетика вазири Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон энергетика секторида муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларни режалаштириш жараёнида Халқаро молия институтлари экспертлари ва обрўли халқаро консалтинг ташкилотлари салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йил бошидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бевосита кўмаги остида, халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар ёрдами билан бизнес юритишнинг халқаро амалиётини жорий этган ҳолда электр энергияси ва нефть-газ тармоқларини янада ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар, ва бу тавсияларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ишлар режаси тайёрланган.

"Белгилаб олинган ислоҳотлардан пировард мақсадимиз - электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш, энергетика сектори корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш, альтернатив ёқилғи турларига ўтишни жорий этиш, электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқаришда ва истеъмолида энергия тежамкорлигини таъминлашдан иборат", - деди Алишер Султонов.

Вазир таъкидига кўра, белгилаб олинган ишларнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш мақсадида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ислоҳотлар, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун бир қатор молиявий ислоҳотлар, нархларнинг эркин шаклланишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи бозор ислоҳотлари, тармоқ корхоналарини бошқаришда бутунлай янги тизимни назарда тутувчи институционал ва бошқарув ислоҳотлари, давлат улуши юқори бўлган корхоналарда, энг аввало, ташкилот манфаатини назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши таъминловчи корпоратив ташкилий ва бошқарув ислоҳотлари амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва «яшил» энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда.

 

153