Ўзбекистонда коронавирус: 25 сентябрь асосий хабарлари

622
Сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 200 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 438 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 50 879 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 064 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 449 киши пандемия қурбони бўлди.

35 миллион доза вакцина

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва Ўзбекистоннинг LAXISAM фармацевтика компанияси 35 млн доза "Спутник V" вакцинаси етказиб беришга келишиб олишди. 

Ўзбекистон ваколатли органлари вакцинани белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказганидан сўнг, 2020 йилда республикага 10 миллион доза вакцина ва 2021 йилда яна 25 миллион доза вакцина етказиб берилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 32,4 миллиондан ошди, 987 минг киши вафот этди, 23,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,2 млн), Ҳиндистонда (5,8 млн), Бразилияда (4,7 млн).

622
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
Город Мекка в Саудовской Аравии

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин

346
Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан хабар беришларича, агентлик, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтган.

Учрашувда Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.

Яқин вақт ичида фуқароларни Саудия Арабистонида қассобчилик билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар ўрганилади. Номзодларнинг шариат асосида Ҳаж мавсумида қурбонлик учун ҳайвонни сўйиш тажрибаси, араб ёки инглиз тилини билиш даражаси эътиборга олинади, фуқароларни бу соҳага тайёрлаш имкониятлари ўрганилади.

346
Навои. Касым Шайх

Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони кўпайди

349
Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони яна биттага кўпайди.

1 октябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши: Самарқанд вилояти – 3928,7 минг киши; Фарғона вилояти – 3802,7 минг киши; Қашқадарё вилояти – 3318,0 минг киши; Андижон вилояти – 3172,1 минг киши; Тошкент вилояти – 2977,8 минг киши; Наманган вилояти – 2852,3 минг киши; Сурхондарё вилояти – 2667,3 минг киши; Тошкент шаҳри – 2654,6 минг киши; Бухоро вилояти – 1939,6 минг киши; Қорақалпоғистон Республикаси – 1916,1 минг киши; Хоразм вилояти – 1884,1 минг киши; Жиззах вилояти – 1403,2 минг киши; Навоий вилояти – 1009,3 минг киши; Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.

349

Ўзбекистон энергетика соҳасига энг илғор тажрибалар жорий этилади - Алишер Султонов

153
Ўзбекистон энергетика соҳаси уч босқичда ислоҳ этилади. Соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва "яшил" энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда, дея қайд этди Энергетика вазири Алишер Султонов

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон энергетика секторида энг яхши, замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбати давомида Энергетика вазири Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон энергетика секторида муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларни режалаштириш жараёнида Халқаро молия институтлари экспертлари ва обрўли халқаро консалтинг ташкилотлари салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йил бошидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бевосита кўмаги остида, халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар ёрдами билан бизнес юритишнинг халқаро амалиётини жорий этган ҳолда электр энергияси ва нефть-газ тармоқларини янада ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар, ва бу тавсияларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ишлар режаси тайёрланган.

"Белгилаб олинган ислоҳотлардан пировард мақсадимиз - электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш, энергетика сектори корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш, альтернатив ёқилғи турларига ўтишни жорий этиш, электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқаришда ва истеъмолида энергия тежамкорлигини таъминлашдан иборат", - деди Алишер Султонов.

Вазир таъкидига кўра, белгилаб олинган ишларнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш мақсадида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ислоҳотлар, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун бир қатор молиявий ислоҳотлар, нархларнинг эркин шаклланишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи бозор ислоҳотлари, тармоқ корхоналарини бошқаришда бутунлай янги тизимни назарда тутувчи институционал ва бошқарув ислоҳотлари, давлат улуши юқори бўлган корхоналарда, энг аввало, ташкилот манфаатини назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши таъминловчи корпоратив ташкилий ва бошқарув ислоҳотлари амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва «яшил» энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда.

 

153